← Назад
Решение #632614 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 15 март
4-1501-2302/2185-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
даъвогар “Б” акциядорлик жамиятининг жавобгар "Б" масъулияти чекланган
жамиятидан 1312336 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Б” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар ”Б" масъулияти чекланган жамиятидан 1312336 сўм
асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда
юритилган.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш
ва ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар
иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли
тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади.
Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича,
даъвогар “Б” АЖ (етказиб берувчи) ва жавобгар "Б" масъулияти чекланган
жамияти (истеъмолчи) ўртасида 2021 йил 24 июль куни 016/165-сонли “Табиий
газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш” ҳақидаги шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар истеъмолчига газ тармоқлари орқали табиий газни
етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома асосида табиий газ етказиб берилиб
истеъмолчи томонидан
ҳисобварақ фактуралар орқали қабул қилингани
тасдиқланган. Шартноманинг 11.3-бандида шартноманинг муддати тугаганидан
кейин агарда томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб
билан мурожаат қилинмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган
ҳисобланади.
Шартномага асосан газ идораси табиий газни етказиб берган ва унинг
ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланган. Шартноманинг
4.3-бандида истеъмолчи томонидан ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз
суммасини олдиндан тўлаши назарда тутилган. Шартноманинг 12.3-бандида агар
томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб билан мурожаат
қилмаганида шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги низо табиий газни етказиб бериш шартномаси
бўйича истеъмол қилинган маҳсулотга тўловни амалга ошириш мажбурияти ўз
вақтида бажарилмаганидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик
учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг етказиб берилган табиий газ учун жавобгардан 2023 йил 1
февраль куни ҳолатига бўлган 1312336 сўм асосий қарзни жавобгардан ундириш
талаби иш ҳужжатлардаги шартнома шартлари, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ фактуралар, даъвогарнинг талабномаси ва бошқа далиллар билан тўла
исботланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган
банк хужжати ва
истеъмолчининг абонент қартасига кўра, жавобгар
қарздорликни бартараф
этган.
ФК 341-моддасига асосан мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Суд жавобгар мажбуриятини бажаргани учун даъвони рад этишни лозим
деб топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
республика бюджетига 300000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 30 000
сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
ўн кун муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова