← Назад
Решение #632659 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 март
№ 4-1603-2301/676
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ манфаатида Тўрақўрғон туман
прокуратурасининг жавобгар – «ZARKON ZIYO» хусусий корхонаси
ҳисобидан 3111887 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (кейинги матнда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида Тўрақўрғон туман прокуратураси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «ZARKON ZIYO» хусусий корхонаси
(кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан энергия
таъминоти шартномасига асосан кўрсатилган хизмат учун тўланмаган
3111887 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим
топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
«Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти» шартномаси
тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан
корхона исътемолчига уланган электр тармоқлари орқали электр
энергиясини (кейинги ўринларда «Энергия» деб юритилади) етказиб
бериш мажбуриятини, Исътемолчи эса қабул қилинган Энергия хақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра корхона ва истеъмолчи орасидаги
ҳисоб-китоб даври бир ой этиб белгиланган. Бироқ, шартнома шартлари
жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида 2023
йил 1 февраль ҳолатига 3111887 сўм миқдоридаги қарздорлик вужудга
келган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома ҳам
имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмаган.
Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби
қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва у
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 300000 сўм давлат божи жавобгар
зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177,2032,2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Тўрақўрғон туман прокуратурасининг «Ҳудудий электр тармоқлари»
АЖ манфаатида киритган даъво талаби қаноатлантирилсин.
«ZARKON ZIYO» хусусий корхонаси ҳисобидан «Ҳудудий электр
тармоқлари» АЖ фойдасига 3111887 сўм асосий қарз ҳамда тўланган
30000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«ZARKON ZIYO» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Судья
А. Шокиров