← Назад
Решение #632719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 март
№ 4-1603-2301/750
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар –
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатида Чуст туман прокуратурасининг
жавобгар– «Чуст ГТШ Фарғона магистрал газ қувурлари» корхонаси
ҳисобидан 701.896 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ (кейинги матнда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида Чуст туман прокуратураси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Чуст ГТШ Фарғона магистрал газ
қувурлари» корхонаси (кейинги матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 701.896 сўм асосий қарз, шунингдек тўланган суд-почта
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 300.000 х 20 = 6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга
олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни
лозим топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали ва жавобгар ўртасида
2022 йил 14 февралда 1630331954-сонли табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига асосан, даъвогар жавобгарга газ тармоқлари
орқали келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш,
жавобгар эса шартномада кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
ҳажми қийматининг 100 фоиз суммаси олдиндан тўланиши; 4.6-бандида
истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол
қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги; 4.7бандида эса стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар ҳисобкитоб қилиш ойи тугагандан кейин 30 кун мобайнида олинган газ учун
якуний ҳисоб-китобни амалга оширишлари белгилаб қўйилган бўлсада,
жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Жавобгарнинг 2023 йил 15 февраль ҳолатига шартнома бўйича
даъвогардан бўлган қарздорлиги 701.896 сўмни ташкил этган. Ушбу
қарздорлик
бўйича
тарафлар
ўртасида
тегишли
солиштирма
далолатномалар тузилган. Жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни
тўлаб бериш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани
бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ
тўланади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш қоидалари”даги 10-боби - “Ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятига эга истеъмолчилар,
шунингдек, коммунал-маиший истеъмолчиларнинг табиий газ учун ҳисобкитоб қилиш тартиби”нинг
103-бандининг биринчи хат бошида
“Истеъмолчи табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида
етказиб бериладиган табиий газ учун юз фоиз олдиндан тўловни амалга
ошириши шарт.”, деб белгиланган.
Низомнинг 114-бандида истеъмолчилар томонидан олинган табиий
газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги
ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши; 118-119-бандларида истеъмолчи
7 кундан кечиктирмасдан газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи
учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счетфактурани қабул қилиб олиши ва имзолаши ҳамда унинг бир нусхасини
газ таъминоти ташкилотига жўнатиши, табиий газни етказиб беришқабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан
имзолаш истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун
тўловлардан озод қилмаслиги назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг мажбурияти юқоридаги шартномадан
келиб чиққан бўлиб, суд муҳокамаси давомида жавобгарга табиий газнинг
ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 701.896
сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди. Ишдаги мавжуд
далиллар, хусусан табиий газ етказиб бериш шартномаси, тарафлар
ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар
билан тасдиқланади.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмаган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 701.896 сўм асосий қарзни
ундириш талаби қонун ҳужжатлари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ
асосли ва суд мазкур талабни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 300.000 сўм давлат божи жавобгар
зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177,2032,2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Чуст туман прокуратурасининг «Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатида
киритган даъво талаблари қаноатлантирилсин.
«Чуст ГТШ Фарғона магистрал газ қувурлари» корхонаси ҳисобидан
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 701.896 сўм асосий қарз, шунингдек
тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«Чуст ГТШ Фарғона магистрал газ қувурлари» корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судья
А. Шокиров