← Назад
Решение #632811 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 14 март
4-1104-2302/410-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – "ХХХХ" МЧЖнинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 6 440 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ш.Қодиров (2023 йил 24 январдаги 3сонли ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар - "ХХХХ" МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий
қарз, 6 440 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги
суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128
ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва
234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари субпудрат шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 августда 16/8сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогарга ГГТП-40/10-04 кВа
трансформаторини етказиб бериш ва электромонтаж ишларини амалга ошириш,
даъвогар эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.4-бандига кўра ишларни бажариш муддати 2022 йил 16
августдан 2022 йил 30 сентябргача этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартнома баҳоси 70 999 965 сўмни ташкил
этиши қайд этилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 2022 йил 17 августдаги 14421-сонли
тўлов топшириқномаси 40 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар жавобгарга ўтказиб
берилган.
Жавобгар томонидан шарномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 40 000 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Шартномага
асосан ўтказиб берилган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиб даъвогар
томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 24 ноябрдаги 128-сонли, 2022 йил 7
декабрдаги 137-сонли, 2023 йил 9 январдаги 03-сонли, 2023 йил 18 январдаги 14-сонли
талабномалар эътиборсиз қолдирилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
40 000 000 сўм миқдоридаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ѐки мазкур суммага ишлар бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавобгар ҳисобидан 6 440
000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиѐтида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4
мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига асосан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик
қўлланилади.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007
йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби
асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 1.500 000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня,
928 800 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига 40 000 000
сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня 928 800 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов