Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-18-2203/13 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ENTER ENGINEERING PTE.LTD" хорижий корхона Ответчик / Подсудимый Қашқадарё вилоят МИБ Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаси
Source ID 1051851 Claim ID 3095595 PDF Hash 88689f5e85ecbd02... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
олат ИПК 73-моддаси олат ИПК 73 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-18-2203/13-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Бозоров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакиллари Ш.Файзиев (2022 йил 23 декабрдаги 15/01-804-сонли ишончнома), У.Абдурахмонов (2023 йил 7 январдаги 15/01-12-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар “Enter Engineering Pte.Ltd” компаниясининг жавобгарлар Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси, Қарши шаҳар ва Миришкор туман бўлимларига нисбатан 302 254 358,36 сўм ижро йиғими кўринишидаги зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими (бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади)нинг 2021 йил 4 августдаги 12020594-сонли инкассо топшириқномаси билан 292 463 128 сўм қарз, Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)нинг 2021 йил 4 августдаги 12021573-сонли инкассо топшириқномаси билан 7 232 797,49 сўм ижро йиғими ҳамда 12021566-сонли инкассо топшириқномаси билан 2 558 432,31 сўм ижро йиғими, жами 302 254 357,8 сўм маблағлар “Enter Engineering Pte.Ltd” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳисоб рақамидан 2021 йил 13 декабрда ундириб олинган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарлар ва Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда 3-жавобгар деб юритилади)га нисбатан Қарши туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни ҳамда ижро ҳужжати бўйича қўзғатилган қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг 2021 йил 17 апрелдаги 2810861-сонли, 2021 йил 10 мартдаги 2725949-сонли, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси давлат ижрочисининг 2021 йил 9 июндаги 2892907-сонли ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочисининг 2021 йил 4 августдаги 0565-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, мазкур қарор билан жавобгарлар зиммасига ундирилган ижро йиғимларини даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилган. Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси давлат ижрочининг 2021 йил 9 июндаги 2892907-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилиниб, ушбу талабни қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми аризачи “Enter Engineering Pte.Ltd” компаниясининг Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочиси М.Жавлиевнинг 2021 йил 17 апрелдаги 2810861-сонли ижро ҳужжатига асосан қўзғатилган 180621021368-сонли ижро иши бўйича қарздор “Enter Engineering Pte.Ltd” компаниясидан 7 232 797,66 сўм ижро йиғими ундириш ҳақидаги қарори, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочиси Қ.Темировнинг 2021 йил 10 март кунидаги 2725949-сонли ижро ҳужжатига асосан қўзғатилган 180621014945-сонли ижро иши бўйича қарздор “Enter Engineering Pte.Ltd” компаниясидан 2 558 432,70 сўм ижро йиғими ундириш ҳақидаги қарори ҳамда жавобгар Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Янгибоевнинг 2021 йил 4 август кунидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 10 апрелдаги қарздор “Enter Engineering Pte.Ltd” компаниясидан ундирувчи Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими фойдасига 292 463 128 сўм қарз ундириш ҳақидаги 0565-сонли ижро ҳужжатига асосан қўзғатилган 180121045525-сонли ижро иши бўйича қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида тузатиш киритган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. Шунга кўра, даъвогар 2022 йил 16 майда 1 ва 2-жавобгарларга хатлар билан мурожаат қилиб, ноқонуний ундирилган пул маблағларини қайтаришни сўраган. Аммо, улар ундирилган пул маблағларини даъвогарга қайтармаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарларга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 302 254 358,36 сўм ижро йиғими кўринишидаги зарарни ундиришни сўраган. Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган. Шикоятда, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Даъвогарнинг вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни ва ноқонуний ундирилган пул маблағларини жавобгарлардан қайтариб ундириб беришни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгарлар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда низом деб юритилади)нинг 17-бандида ундирилган ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб чиқиб, Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармасига ариза билан мурожаат қилиши, шу боис даъвогар ундирилган ижро йиғимларни қайтаришни сўраб, жавобгарларга расмий хат билан мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, суд томонидан жавобгарларнинг ҳатти-харакатлари ва қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, зарар етказилган деб ҳисоблашга асос мавжуд эмаслиги, даъвогар жавобгарларга нисбатан 302 254 358,36 сўм зарарни ундириш ҳақида эмас, балки ижро йиғимини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат этиши лозим бўлганлиги ҳақида хулосага келиб, даъвони қаноатлантиришни рад этган. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда биринчи инстанция суди қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қаноатлантиришни рад юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда даъвогар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Хусусан, давлат ижрочилари томонидан даъвогардан ундирилган жами 302 254 357,8 сўм маблағлар 292 463 128 сўм қарз, 7 232 797,49 сўм ижро йиғими ҳамда 2 558 432,31 сўм ижро йиғимидан ташкил топган бўлиб, биринчи инстанция суди ушбу маблағларнинг 292 463 128 сўми ижро йиғими сифатида даъвогардан ундирилмаганлигига аҳамият бермасдан, уни ҳам ижро йиғими сифатида баҳолаб, Низом талабларидан келиб чиқиб, даъвогар ижро йиғимини қайтариш юзасидан Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармасига ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлганлиги ҳақида асоссиз хулосага келган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 990-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим. Мазкур даъво предметига алоқадор давлат ижрочиларининг қарорлари маъмурий суднинг қарори билан ҳақиқий эмас деб топилиб, жавобгарлар зиммасига ундирилган ижро йиғимларини даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилган ва бу ҳолат ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига биноан исботлашдан озод этилган бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвогар жавобгарларга нисбатан 302 254 358,36 сўм зарарни ундириш ҳақида эмас, балки ижро йиғимини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат этиши лозимлиги ҳақида нотўғри хулосага келиб, даъвони қаноатлантиришни асоссиз равишда рад этган. ФК 15-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади. Давлат ижрочилари томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан пул маблағлари ғайриқонуний тарзда ундириб олинганлиги сабабли, юқорида қайд этилган маъмурий суднинг қарори билан ушбу пулларни ундиришга асос бўлган давлат ижрочиларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган ва жавобгарлар зиммасига ундирилган ижро йиғимларини даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилган. Бундан кўринадики, давлат ижрочиларининг ноқонуний қарорлари натижасида даъвогарга зарар етказилган ва ушбу зарар суммаси жавобгарлар томонидан ихтиёрий қайтарилмаган. Ушбу ҳолат эса, даъвогарни ноқонуний ундириб олинган пулларни жавобгарлардан суд орқали ундириш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, 292 463 128 сўмни 1-жавобгардан, 9 791 229,8 (7 232 797,49+2 558 432,31) сўмни 2-жавобгардан ундиришни, 3-жавобгар даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахс бўлганлиги учун даъвонинг унга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган 6 045 087 сўм давлат божининг 5 849 262,56 сўмини 1-жавобгардан, 195 824,44 сўмини 2-жавобгардан ундиришни, апелляция шикоятини беришда олдиндан тўланган 3 022 543,5 сўм давлат божининг 2 924 631,28 сўмини 1-жавобгардан, 97 912,22 сўмини 2-жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш, даъво аризасини ва апелляция шикоятини беришда олдиндан тўланган 48 000 сўм почта харажатларини 1-жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш, ишни биринчи инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўришни билан боғлиқ 75 000 сўм харажатларни 1-жавобгардан ундириш ҳамда мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилиш лозим. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 278-280 ва 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвони қаноатлантирилсин. Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлимидан “Enter Engineering Pte.Ltd” компанияси фойдасига 292 463 128 сўм, олдиндан тўланган 8 773 893,84 сўм давлат божи, 48 000 сўм почта харажатлари ва 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Мажбурий ижро бюросининг Миришкор туман бўлимидан “Enter Engineering Pte.Ltd” компанияси фойдасига 9 791 229,8 сўм, олдиндан тўланган 293 736,66 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармасига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур иш юзасидан биринчи инстанцияси суди томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев