Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/3562 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қибрай тумани Прокуратураси Ответчик / Подсудимый Asia Qurilish Group масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043325 Claim ID 3173071 PDF Hash dbf6b2eb5e3c8758... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
Кодекснинг 14-моддаси Кодекс 14 code_article
Мазкур Кодекснинг 91-моддаси Мазкур Кодекс 91 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
аролик кодексининг 12-моддаси аролик кодекси 12 code_article
аролик кодексининг 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
Мазкур Кодекснинг 114-моддаси Мазкур Кодекс 114 code_article
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
исмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси исмида суд харажатларини ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93-uy 100059, г. Ташкент, ул. Ш.Руставели, 93 Tel: (71) 253-24-67 Fax: (71) 253-17-60 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанцияси суди) 2023 йил 14 март Тошкент шаҳри 4-1102-2201/3562-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Хаитбоев Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Н.Юсупов ва А.Ариповдан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Файзиев ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили А.Сатторов (2023 йил 05 январдаги 01-33-сонли ишончнома билан) ҳамда жавобгар вакили Н.Жуманиёзов (2022 йил 01 ноябрдаги 15-05/2022-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар Қибрай туман прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатини кўзлаб жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖга нисбатан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қ-контурида 0,0919 кв.м суғориладиган ер майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш, 2021 йил 7 январда “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish Group” МЧЖ билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган олдисотди шартномасини хақиқий эмас деб топиш ва ердан фойдаланиш хуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган мазкур иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қибрай туман прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатини кўзлаб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖга нисбатан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қконтурида 0,0919 кв.м суғориладиган ер майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш, 2021 йил 7 январда “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish Group” МЧЖ билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини хақиқий эмас деб топиш ва ердан фойдаланиш хуқуқини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 01 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Best realtor” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси жалб қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖ зиммасига 1 (бир) ойлик муддатда Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қ-контурида 0,0919 кв.м суғориладиган ер майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбурияти юклатилган, шунингдек, 2021 йил 7 январда “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish Group” МЧЖ билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва ердан фойдаланиш хуқуқи бекор қилинган ҳамда жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Қибрай туман прокуратураси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 9.000.000 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бугунги суд мажлисидан даъвогар ҳокимлик ва учинчи шахс Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси вакиллари хабардор бўлишларига қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни огоҳлантирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати низони даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Прокурор қабул қилинган ҳал қилув қарори қонуний ва асосли эканлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили ҳам қабул қилинган ҳал қилув қарори қонуний ва асосли эканлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали, туман Давлат солиқ инспекцияси ва Агроинспекция ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан туманнинг Ўнқўрғон ҚФЙда ўрганиш ўтказилганда “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳолати аниқланиб, маълумотнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолатда, юқоридаги қарор билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинган. Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали ва қишлоқ хўжалик бошқармаси томонидан Тошкент вилоят прокуратурасига тақдим этилган маълумотномада “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган тупроқ унумдорлиги жиҳатдан 67,5 балл бонитетга эга ер майдонида амалга оширилган қурилиш ишлари натижасида ер қатламига зарар етказилганлиги баён қилинган. Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил 27 июндаги ҳукмига кўра, “Asia Qurilish Group” МЧЖ раҳбари Раимбеков Азизжан Закиржан ўғли давлат манфаатларига 96.708.000 сўм миқдорида зарар етказганлиги, жамият томонидан суғориладиган ер майдонига 11:05:06:01:02:3109:0001 рақамли кадастр ҳужжати билан расмийлаштирилган яшаш учун мўлжалланган янги типдаги коттедж ноқонуний равишда қурилганлиги, Қибрай туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали масъуллари зиммасига “Asia Qurilish Group” МЧЖ номига 11:05:06:01:02:3109:0001 рақам билан расмийлаштирилган Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали билан боғлиқ барча ёзишма ва қайдномаларни бекор қилиш ва ер-жойларни давлат заҳирасига ўтказиш вазифаси юклатилган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 16 сентябрдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил 27 июндаги ҳукми ўзгартирилиб, ҳукмнинг 11:05:06:01:02:3109:0001 рақамли кадастр ҳужжати билан расмийлаштирилган яшаш учун мўлжалланган янги типдаги коттедж ноқонуний қурилганлигини эътироф этиш, Қибрай туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали масъуллари зиммасига “Asia Qurilish Group” МЧЖ номига 11:05:06:01:02:3109:0001 рақам билан расмийлаштирилган Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали билан боғлиқ барча ёзишма ва қайдномаларни бекор қилиш ва ер-жойларни давлат заҳирасига ўтказиш вазифаси юклатиш ва Қибрай туман прокуратурасига мазкур жиноят иши юзасидан ер-жойларни давлат заҳирасига қайтариш жараёнини назорат қилиш ҳамда шу масала юзасидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иқтисодий (фуқаролик) судларига даъво аризалари киритиш вазифаси юклатиш қисмлари бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қонунда белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаши белгиланган. Кодекснинг 14-моддасида ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборатлиги, давлат ер кадастрини юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилиши, ер мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган. Мазкур Кодекснинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур ҳолатда, “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қ-контурида суғориладиган ер майдонида коттеджлар қурганлиги оқибатида ер қатламига зарар етганлиги жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил 27 июндаги ҳукмида ўз тасдиғини топган. ИПКнинг 73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогар Қибрай туман прокуратурасининг жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖга нисбатан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қ-контурида 0,0919 кв.м суғориладиган ер майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириб, асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида 2021 йил 7 январда “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish Group” МЧЖ билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган олдисотди шартномасини хақиқий эмас деб топиш ва ердан фойдаланиш хуқуқини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Қибрай туман ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги 3495-сонли қарори билан туманнинг Ўнқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Azizjon” фермер хўжалигига қарашли ижарада фойдаланаётган 1,6 гектар ер майдонидаги кўп йиллик мевали боғзор “Nur Farrux” фермер хўжалиги томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан мевали боғзор ва кўп йиллик дарахтзор “Nur Farrux” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага берилган. “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўзига ижара асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон ҚФЙда жойлашган ер майдони 0,9269 гада жойлашган 0001-хизматчи бино қурилиш ости майдони 63,0 кв.м, 0002-бостирма қурилиш ости майдони 226,50 кв.м, 0003-бостирма қурилиш ости майдони 56,0 кв.м бостирмани 2021 йил 7 январдаги олди-сотди шартномага асосан “Asia Qurilish Group” МЧЖга 26.000.000 сўмга сотган. Ушбу шартномада кўрсатилган мулк бўйича “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида 002-сонли келишув баённомаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Мазкур Кодекснинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖга Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида уй-жой қуриши учун мутасадди ташкилотлар томонидан рухсатнома берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 3-бандида битимларни ҳақиқий эмас деб топишга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 ҳамда 126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади, шартномани бекор қилиш асослари эса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-383-моддаларида назарда тутилган; битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг ғайриқонунийлиги, бекор қилинишига эса шартномани бекор қилишга олиб келадиган ҳолатларнинг юзага келиши асос бўлади, бунда унинг қонунийлиги низолашилмайди; ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир, шартномани бекор қилиш эса, у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир этмасдан, фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилиши ҳақида тушунтириш берилган. Шу боис, биринчи инстанция суди “Nur Farrux” фермер хўжалиги билан “Asia Qurilish Group” МЧЖ ўртасида 2021 йил 7 январда тузилган олди-сотди шартномаси Қонун талаблари бузилган ҳолда тузилганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириб ва ушбу шарнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги муносабати билан ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам бекор қилиб, тўғри ва асосли тўхтамга келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли ва асослантирилган ҳал қилув қарорини қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 30-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган, яъни унга кўра суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри талқин этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги, бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъво аризасидаги тўртинчи талаб бўйича биринчи инстанция судида ундирилмай қолган 3.000.000 сўмни ва апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ бўлган 6.000.000 сўмни, жами 9.000.000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ундиришни ва олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 - 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Asia Qurilish Group” МЧЖ ҳисобидан: - республика бюджетига даъво аризасидаги тўртинчи талаб бўйича биринчи инстанция судида ундирилмай қолган 3.000.000 сўм ва апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ 6.000.000 сўм, жами 9.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Суяров ҳайъат аъзолари: Н.Юсупов А.Арипов