Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/489 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Юксалиш сохибкори" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1071254 Claim ID 3175526 PDF Hash b324b2da8ee2c7aa... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KASBI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180600, Kasbi tumani, Muglon ko'chasi 180600, Kasbi, street Muglon Tel: 75 642 30 34, E-Pochta: i.kasbi@sud.uz Veb-sayt: www.oliysud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 14 март 4-1805-2302/489сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Юксалиш сохибкори” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 70.000.000 сўм асосий қарз, 21.750.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Н.Маллаев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили Р.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Юксалиш сохибкори” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 70.000.000 сўм асосий қарз, 21.750.000 сўм жарима, жами 91.750.000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга солиштирма далолатнома тақдим этиб, унга кўра даъво талабининг асосий қарзни қисман тўлангалиги ҳақида тушунтириш бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 декабрда 5089-сонли “пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича (контрактация) шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (даъвогар) Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 21 гектар ер майдонидан 42 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 14 декабрда 5089-сонли шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган таққослаш далолатномасига ҳамда бошқа ҳужжатларга асосан умумий қиймати 419.653.022,02 сўмлик пахта маҳсулотларини етказиб берган. Ўз навбатида жавобгар томонидан 356.740.917,18 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 09.03.2023 йил ҳолатига 62.912.104,84 сўм қарздорлиги мавжуд. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлардаги ҳисоб-фактура, таққослаш далолатномаси билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, 62.912.104,84 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан даъвогар асосий қарздан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосланиб 21.750.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг ушбу жарима ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ушбу Қонуннинг 32-моддасига кўра тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди деб кўрсатилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан рад этганлик ҳолати даъвогар томонидан асословчи ҳужжатлар билан исботлаб бераолмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли, суд даъвогарнинг ушбу талабини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 62.912.104,84 сўм асосий қарз, ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 1.258.242,09 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган даъво талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан: Даъвогар “Юксалиш сохибкори” фермер хўжалиги фойдасига 62.912.104,84 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.258.242,09 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Х.Ч.Абраев