← Назад
Решение #632925 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
IZBOSKAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani,
Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy
171200, Andijan region, Izbaskan district,
Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2
Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
4-1704-2301/953-сонли иш
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТБ Агробанки манфаатида,
жавобгар – "GULZOR TAMORQA XIZMAT SARI" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 49 981 000 сўм муддати ўтган, 50 000 000 сўм муддати келмаган
кредит қарздорлиги, 4 165 000 сўм фоиз қарздорлиги ва 3 530 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили М.Тешабоев (ишончнома асосида) ҳамда Марказий банк
Андижон вилояти Бош бошқармаси мутахассиси А.Жураевлар иштирокида,
Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Агробанки” АТБ манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) Избоскан туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "GULZOR TAMORQA XIZMAT SARI" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 49 981 000 сўм муддати ўтган, 50 000 000 сўм
муддати келмаган кредит қарздорлиги, 4 165 000 сўм фоиз қарздорлиги,
3 530 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишга мутахассис сифатида Марказий банк Андижон вилоят бош
бошқармаси жалб қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси суд мажлисини палата вакилининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўргазмасида – жавобгарга кредит
маблағи ажратилганлигини, кредит қарздорликни тўламасдан келаётганлигини,
ундириш чоралари кўрилганлигини, хисоб рақамига маблағ келиб тушмаганлиги
сабабли талабнома юборилганлигини, лекин қарздорлик тўланмаганлигини
билдириб, қарздорликни ундириб беришни сўради.
Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасининг мутахассиси суд
мажлисида иштирок этиб, жавобгарнинг 99 980 375 сўм кредит қарздорлиги
мавжудлигини, шундан 19 980 373 сўм қисми муддат ўтган, 452 832 сўм фоиздан
қарздорлиги мавжудлигини, 692 498 сўм пенядан қарздорлиги мавжудлигини,
ушбу қарздорлик билан даъво аризадаги қарздорликнинг ўртасидаги фарқни
пайдо бўлишига даъвогарнинг электрон маълумотлар базасига нотўғри
маълумотлар киритилганлиги натижасида юзага келганлигини билдирди.
Жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, палата ва жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ва
мутахассиснинг маълумотномасини ўрганиб чиқиб, даъво талабидаги асосий
қарздорликни тўлиқ, фоиз ва пеняни эса қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 19 апрелда кредит
шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг шартларга кўра, даъвогар
300 000 000 сўм миқдорида, 3 йил муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти
билан кредит маблағлари ажратиш кўрсатилган, лекин банк томонидан
жавобгарга 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида
тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасида кредит
маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган
бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича
ўз мажбуриятини бажармаган.
Даъвогар 2023 йил февраль ойида жавобгарга муддати ўтган кредит тани
ва фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда судга даъво ариза
билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома юборилган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бироқ суд мажлисида маълум бўлдики, жавобгар кредит қарздорлигини ўз
вақтида тўлаб бормаганлиги натижасида, 09.02.2023 йил ҳолатига жавобгарнинг
кредит шартномаси бўйича, муддати ўтган кредит танидан 19 980 373 сўм ва
фоизидан 452 832 сўм қарздорлиги юзага келган, ушбу қарздорликка нисбатан
692 498 сўм пеня ҳисоблаган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, қарздор
шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида ҳар ойнинг
бешинчи санасида тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.7-бандида, қарз олувчи шартномани 3.5-бандида
белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, кредитни мақсадсиз ишлатганида,
молиявий аҳволи ёмонлашганида, берилган кредитни ва ҳисобланган фоизлари
билан бирга қарз берувчи муддатидан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган.
Шартномасининг 8.3-бандига кўра, кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида
қайтарилмаганда, қарз олувчи банкка кечиктирилган ҳар бир куни учун ўз
муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0.1 фоизи миқдорида
пеня тўлайди. Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Суд, ишга жалб қилинган мутахассиснинг маълумотномасини инобатга
олиб, даъвогар томонидан ундириш сўралган 99 981 000 сўм кредит танининг 625
сўми, 4 165 000 сўм кредит фоизининг 3 712 168 сўмини ҳамда сўралган 3 530 000
сўм пенянинг 2 837 502 сўмини асоссиз деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан
кредитнинг тани 99 980 375 сўмни, шундан муддати ўтгани 19 980 373 сўмни,
кредит фоиздан 452 832 сўмни ва пенядан 692 498 сўмни даъвогар фойдасига
ундиришни, қолган асоссиз киритилган қисмини ундиришни рад этишни лозим
топди.
Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси,
ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари, мутахассис
маълумотномаси, кредит шартномаси билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига биноан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит
ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд, иқтисодий иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунига кўра,
“мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда”
давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, Республика бюджети ва судлар фаолиятини
ривожлантириш жамғармасига даъвогар ҳисобидан 131 005,90 сўм, жавобгар
ҳисобидан 2 022 514,10 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 738, 744моддаларини ва ИПК 118, 170, 176-179,186-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ҳисобидан: АТБ Агробанки фойдасига 19 980 373 сўм муддати ўтган, 80 000 002
сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 452 832 сўм кредит фоизи,
692 498 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига;
"GULZOR TAMORQA XIZMAT SARI" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2 022 514,10 сўм, АТБ Агробанки ҳисобидан 131 005,90 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ой муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров