← Назад
Решение #632946 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tоyloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tоyloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 14 март
4-1405-2301/371-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни, Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи вакиллари З.Р., М.А.
(2023 йил 13 мартдаги 25-26217-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ХХХ ариза билан мурожаат этиб, ХХХнинг
бюджет ва бюджетдан ташқари бошқа мажбурий тўловлардан жами 431 334 404,62 сўм
солиқ қарздорлиги мавжудлигини, солиқ органи томонидан солиқ қарзларини унинг
мол-мулкидан ундириш тўғрисида қарори чиқарилиб, мажбурий ижро бюросига тақдим
қилинганлиги, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро
ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги,
қарздорликни ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
40-моддаси талабларига мувофиқ ундирувчига ижросиз қайтарилганлиги баён қилиниб,
корхонанинг мол-мулки йўқлиги, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги, қарздорни
пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб,
қарздорни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунига асосан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ХХХнинг вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ўз тушунтиришида, аризадаги
важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб
топишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (СТИР:309035638) Ургут туман давлат хизматлари маркази томонидан
2021 йил 11 ноябрда давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг расмий сайтидан
олинган маълумотга кўра, ХХХнинг таъсисчиси Нарзикулов Есо Алиевич эканлиги
кўрсатилган. Жамият жойлашган жой Ургут тумани, Вағашти.
ХХХ томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномадан
аниқланишича, қарздор ХХХнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
қарзи
2023 йил 20 феврал ҳолатига жами 431 334 404,62 сўмни ташкил этган.
Солиқ органининг 2022 йил 29 августдаги 4062483-сонли қарори билан
қарздорнинг солиқ олдидаги қарзи бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.
Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими давлат ижрочиси томонидан,
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш
қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг 2022 йил 10 ноябрдаги
қарори билан ундирувчига ижросиз қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
- вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
- доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва
уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда,
ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза,
кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, Суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки
ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонуннинг 140-моддасига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб
бўлади.
Суд, ижро ҳужжати бўйича МИБ Ургут туман бўлими томонидан солиқ қарзини
унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши юритилганлигини, солиқ қарзини
ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини, қарздордан солиқ қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа
активлари
йўқлигини,
пул
мажбурияти
бўйича
кредитор
талабларини
қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслигини банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор
ХХХни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш
бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Нуралиев Алимардон Намозович кўрсатилган
бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
томонидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик
таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-банди,
б) кичик бандининг 3-хатбошига кўра, банкротликнинг соддалаштирилган тартиби
қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, суд бошқарувчисига ҳақ
тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Аризачи
ХХХ
томонидан
2023 йил 24 февралдаги 200-сонли мемориал ордер билан тугатиш бошқарувчисининг
иш ҳақи учун Суд департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими депозитига 900 000
сўм тўланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандида, суд
бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши
шартлиги, 38-бандида, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан
кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга тақдим этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси,
учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан
белгиланган “Давлат божи ставкалари миқдорлари”нинг иккинчи қисм “в” бандига кўра,
ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг
3 баравари миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХ соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, А.Нуралиевни
тугатиш бошкарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини
қарздор ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 140, 241, 242-моддаларига
асосланиб, суд –
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХХ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун А.Нуралиев тугатиш
бошкарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Нуралиев зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайѐрлаш, имзолаш,
судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги
хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги
ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва
судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда
ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини
тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни
2023 йил 14 июнгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор ХХХдан:
- ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тугатиш бошкарувчиси А.Нуралиев томонидан тугатиш ишлари якунланганидан
сўнг, унга Суд департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими депозитидан
900 000 сўм иш ҳақи тўлансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов