Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/926 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHIRCHIQ-STAL SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KEBYO LOSET SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086919 Claim ID 3182707 PDF Hash 11f747e748fb880d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1102-2302/926-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Chirchiq-Stal Servis” МЧЖнинг жавобгар – “Kebyo Loset Servis” МЧЖ ҳисобидан 4.623.000 сўм асосий қарз ва 2.311.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Х.Курбаниязов (2023 йил 14 мартдаги 34-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Chirchiq-Stal Servis” МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Kebyo Loset Servis” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 4.623.000 сўм асосий қарз ва 2.311.500 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар “Kebyo Loset Servis” МЧЖ суд мажлисида (видеоконференцалоқа режимида) иштирок этмади. Жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “манзил тўлиқ кўрсатилмаган” қайди билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Chirchiq-Stal Servis” МЧЖ ва “Kebyo Loset Servis” МЧЖ ўртасида 2020 йил 8 июнда 40-С-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан 4.623.000 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2020 йил 11 ноябрдаги 32с-сонли ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 4.623.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2022 йилдаги 66-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 4.623.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан 2.311.500 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 2.311.500 сўм пеня миқдорини 400.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Kebyo Loset Servis” МЧЖ ҳисобидан “Chirchiq-Stal Servis” МЧЖ фойдасига 4.623.000 сўм асосий қарз, 400.000 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов