Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/924 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "INTEGRAL AGRO MARKAZ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый O`SIMLIKLAR GENETIK RESURSLARI ILMIY-TADQIQOT INSTITUTI
Source ID 1071134 Claim ID 3184140 PDF Hash 4fb7586ffb0b1645... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1102-2302/924-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Integral agro markaz” МЧЖ манфаатида жавобгар – Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳисобидан 6.087.761,52 сўм асосий қарз ва 3.044.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Махкамов (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Integral agro markaz” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда –даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6.087.761,52 сўм асосий қарз ва 3.044.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ҳамда учинчи шахснинг “stat.uz” сайтидаги электрон почтаси ҳамда “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ҳамда учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ҳамда учинчи шахснинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 29 июнда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ишларни бажариш юзасидан” 170-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса ушбу хизматларни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномада бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга тегишли 60 гектар ер майдинида жами 6.087.761,52 сўмлик ғалла ўриш механизация хизматлар кўрсатилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2020 йил 1 июлдаги 118-сонли ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 6.087.761,52 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорликни тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 16 декабрдаги 96-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 6.087.761,52 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.1-бандига асосан жавобгардан 3.044.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги ушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, (талаб қилинган) қолган 3.044.000 сўм пеня миқдорини 450.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ФКнинг 234, 236, 326, 333-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳисобидан “Integral agro markaz” МЧЖ фойдасига 6.087.761,52 сўм асосий қарз, 450.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов