← Назад
Решение #632999 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 14 март
4-1405-2301/335-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХдан 24 299 980,06 сўм асосий қарз ва 4 568 395,3 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очик суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили А.О. (2023 йил
3 мартдаги 22-108-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида 2020 йил 20 октябрдаги ID10022-сонли шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан
тармоқлар орқали табиий газ етказиб бериши, жавобгар эса шартномага асосан
табиий газ ҳажмини қабул қилиб олиш ва белгиланган нархлар бўйича тўлаш
мажбуриятини ўз зиммаларига олишганлиги, жавобгар шартнома мажбуриятларини
тўлиқ бажармаганлиги оқибатида 2023 йил 01 январ ҳолатига қечиктирилган қарзи
24 299 980,06 сўмни ташкил этганлиги, дебитор қарзни тўлаш тўғрисида бир неча
марта оғзақи ва ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса-да, ушбу огоҳлантиришлар
эътиборсиз қолдириб, қарздорлигини тўламаганлиги, шартноманинг 4.11-бандида
муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоиз микдорида, бироқ муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда пеня тўланиши
белгиланганлиги, пенянинг суммаси 4 568 395,3 сўмни ташкил этганлиги баён
қилиниб, даъвогар фойдасига жавобгардан 24 299 980,06 сўм асосий қарз ва
4 568 395,3 сўм пеняни ундириб бериш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.О. даъво аризадаги
важларни такрорлаб, жавобгарнинг улгуржи истеъмолси картасини тақдим қилиб,
жавобгарнинг бугунги кундаги қарздорлиги 24 299 980,06 сўмни ташкил қилишини
маълум қилиб, ушбу асосий қарзни ва даъво аризада сўралган пеняни ундириб
беришни сўради.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (Етказиб берувчи) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2020 йил 20
октябрда ID-10022-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, «Истеъмолчи»нинг буюртмасига мувофиқ
тармоқлар орқали табиий газ етказиб беришни “Етказиб берувчи” ўз зиммасига
олган. “Истеъмолчи” эса мазкур шартнома бандида белгиланган табиий газ ҳажмини
қабул қилиб олиш ва белгиланган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
«Етказиб берувчи» шарномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб
«Истеъмолчи»га шартномада белгиланган сифат ва миқдорда табиий газ етказиб
етказиб берган, «Истеъмолчи» эса шартнома шартларида олган мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан етказиб берилган табиий газ учун туловларни ўз
вақтида амалга оширмасдан, даъвогар олдида 24 299 980,06 сўм қарздорликни юзага
келтирган.
Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.11.-бандида,
шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз
вақтида тўланмаганда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи микдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмайдиган микдорда пеня тулаш мажбуриятини олган.
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб,
24 299 980,06 сўм асосий қарз ва ушбу қарздорликнинг тўлови кечиктирилганлиги
учун (24 299 980,06 сўм * 0,4% = 97 199,47 сўм * 47 = 4 568 395,3 сўм) 4 568 395,3 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Аниқланишича, суднинг 4-1405-2101/2173-сонли иқтисодий иши бўйича
2021 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан
24 299 980,06 сўм асосий қарз ва 4 471 196,32 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига
24 299 980,06 сўм асосий қарз ва 2 235 598,16 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажати
ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
ИПКнинг 110-моддаси 2-бандига кўра, суд фуқаролик ишлари бўйича суднинг,
иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, (бундан иқтисодий
суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога
қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно) иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 24 299 980,06 сўм
асосий
қарз
ва
4 568 395,3 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 24 299 980,06 сўм
асосий қарз ва 4 471 196,32 сўм пеня ундириш қисми бўйича суднинг қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори мавжудлигини инобатга олиб, иш юритишни тугатишни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар даъво талабининг 97 198,98 сўм пеня ундириш қисми
бўйича тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ижроси юзасидан юзага келган
24 299 980,06 сўм асосий қарз кечиктирилганлиги учун пеня талаб қилиш ҳуқуқидан
фойдаланганлигини, бир мажбурият бўйича, яъни ушбу қарздорлик учун такроран
пеня талаб қилиш қонунчиликда назарда тутилмаганлигини инобатга олиб, суд
даъво талабининг 97 198,98 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво
талабининг 24 299 980,06 сўм асосий қарз ва 4 471 196,32 сўм пеня ундириш қисми
бўйича иш юритишни тугатишни, даъво талабининг 97 198,98 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖдан Республика бюджетига 577 367,51 сўм
давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юкоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 110-моддаси 2-банди, 111, 118, 176-179, 186-моддаларини кўллаб,
суд-,
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 24 299 980,06 сўм асосий қарз ва
4 568 395,3 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 24 299 980,06 сўм
асосий қарз ва 4 471 196,32 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво талабининг 97 198,98 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖдан Республика бюджетига 577 367,51 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар “Ҳудудгазтаъминот”
АЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов