← Назад
Решение #633015 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2202/601-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – З.Эшмирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Н.Худояров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари М.Машарипов,
(2022 йил 23 июндаги 04-16/44-сонли ишончнма асосида)нинг, “Beauty Glass
Cover” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат А.Аминов (2023 йил
14 мартдаги 02-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида “BEAUTY
GLASS COVER” масъулияти чекланган жамияти, “BEAUTY GLASS
EXCLUSIVE” масъулияти чекланган жамияти ва “BEAUTY GLASS DECOR”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “BEAUTY GLASS COVER”
масъулияти чекланган жамиятидан кредит шартномаси бўйича 3 048 435 АҚШ
доллари миқдорида асосий қарз, 277 130 АҚШ доллари миқдорида муддат ўтган
қарздорлик, 172 705 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликни ундиришни,
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори
устидан “BEAUTY GLASS COVER” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
палата
деб
юритилади)
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк
ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида “BEAUTY GLASS COVER”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади),
“BEAUTY GLASS EXCLUSIVE” масъулияти чекланган жамияти ва “BEAUTY
GLASS DECOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит шартномаси бўйича 3 048 435 АҚШ
доллари миқдорида асосий қарз, 277 130 АҚШ доллари миқдорида муддат ўтган
қарздорлик, 172 705 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорликни ундиришни,
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
банк фойдасига 3 048 435 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган асосий
қарз, 257 030 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарз ундирилган,
ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суд қарорларининг жавобгардан Республика
бюджетига давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган
асосларни такрорлаб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни, иш бўйича қабул суд қарорларининг жавобгардан
Республика бюджетига давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда суд
ҳужжатлари қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Банк номидан ишончнома асосида унинг
Ал-Хоразмий филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 27 декабрда тузилган
105-сонли кредит шартномасига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга Италия
давлатида ишлаб чиқарилган термопласт қопқоқ ва пластик қопламалар
технологик линияси сотиб олиш учун 60 ой муддатга, 18 ойлик имтиёзли давр
билан бирга, йиллик 10 фоизлик устама тўлаш шарти асосида 3 325 565 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 2.3-бандида жавобгар ажратилган кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни
қайтариш жадвалига асосан тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 28 декабрда тузилган ипотека
шартномаларига кўра, “BEAUTY GLASS EXCLUSIVE” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик
қ.ф.й, Бирлик М.Ф.Й., Қипчоқ кўчаси 59-уй манзилида жойлашган нотурар жой
(омборхона биноси) ва “BEAUTY GLASS DECOR” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й.
ҳудудида жойлашган нотурар жой (шиша идишларига ишлов бериш цехи)
биноси гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида “BEAUTY GLASS DECOR”
масъулияти чекланган жамиятига 2011 йил 6 октябрдаги А 4569967-сонли,
2012 йил 25 июлдаги А 4569984-сонли, 2019 йил 8 сентябрдаги
EDK 478268-сонли, 2019 йил 9 сентябрдаги EDK 480474-сонли ва 2019 йил
14 сентябрдаги EDK 479665-сонли божхона декларациясига асосан тегишли
бўлган шиша идишларига ишлов бериш ускуналари ва шиша идишларига
бадиий безак бериш ускуналари гаровга қўйилган.
Гаровга қўйилган мулклар 2019 йил 25 декабрда томонлар ўртасида
тузилган баҳолаш далолатномасига асосан ишлаб чиқариш ускуналари
16 488 000 000 сўмга, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й,
Бирлик М.Ф.Й., Қипчоқ кўчаси 59-уй манзилида жойлашган нотурар жой
(омборхона биноси) 6 300 000 000 сўмга ва “BEAUTY GLASS DECOR”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ
тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й. ҳудудида жойлашган нотурар жой (шиша идишларига
ишлов бериш цехи) биноси 8 887 000 000 сўмга баҳоланган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 7 апрелда даъвогар ва жавобгар
ўртасида тузилган кўчар мулк гарови шартномасига кўра, Италия давлатида
ишлаб чиқарилган 2021 йил 11 февралдаги A EDL 223607-сонли, 2021 йил
1 апрелдаги A EDL 292671-сонли ва 2021 йил 2 апрелдаги A EDL 295071,
A EDL 295032, A EDL 295092, A EDL 295123-сонли давлат божхона
декларациясига асосан жавобгарга тегишли бўлган асбоб ускуналар гаровга
қўйилган бўлиб, ушбу гаров нарсалари даъвогарнинг “Баҳолаш комиссияси” ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 7 апрелдаги кўчар мулкни баҳосини келишиш
далолатномасига асосан 26 820 000 000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартларида белгиланган
мажбуриятлари бажарилмаганлиги, яъни кредит маблағлари ўз вақтида
қайтарилмаслиги натижасида тарафлар ўртасида низо вужудга келган.
Жавобгар шартнома бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаганлиги важлари билан палата даъвогар манфаатида судга мазкур даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит шартномаси бўйича
3 048 435 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 277 130 АҚШ доллари
миқдорида муддат ўтган қарздорлик, 172 705 АҚШ доллари миқдорида фоиз
қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни
сўраган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 048 435 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган
асосий қарз, 257 030 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарз
ундирилган ва ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган, жавобгардан
республика бюджетига 762 815 964,50 сўм давлат божи ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
17-моддасида мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек
мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда
тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати,
шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат
божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий
валютада белгиланади ва ундирилади.
Шу боис биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки томонидан 2022 йил 25 август ҳолатига (ҳал қилув қарори қабул
қилинган куни) белгилаган курс бўйича 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан
қиймати 10 902,76 сўмни ташкил этишни инобатга олиб, 3 498 270 АҚШ
долларини 2 фоизи миқдоридаги (69 965,4 АҚШ доллари миқдорида давлат
божи) давлат божини 762 815 964,50 сўм миқдорида миллий валютада
белгилашни ҳамда давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришда қонун
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда тўғри хулосага келган. Ўз навбатида
апелляция инстанцияси суди ҳам асосли равишда биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ олдиндан тўланган почта харажатини жавобгарнинг
зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 - 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Beauty Glass Cover” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
В. Сатторова