Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2122/519 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый BGP Inc. China National Petroleum Corporation (Хитой) доимий муассасаси
Source ID 1058850 Claim ID 3076366 PDF Hash 8ee2dd097a85553c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БКнинг 61-моддаси БКнинг 61 law
БКнинг 348-моддаси БК 348 law
БКнинг 55-моддаси БКнинг 55 law
тинча олиб кириш божхона режими БКнинг 25-моддаси тинча олиб кириш божхона режими БК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
БКнинг 15-моддаси БКнинг 15 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2122/519-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – В.Ли Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг вакиллари О.Очилов, Ф.Миразизов, “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси вакиллари адвокат И.Шамшудинов, Chen Hong Quan, Wang Quan, Al Xiaolin, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари Н.Қосимов, Б.Юсуповларнинг иштирокида, “Natural gazstream” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, “O'zbekneftegaz” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс, “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси жавобгар сифатида ишга жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг доимий муассасасидан 15 254 763 966,57 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори устидан “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг доимий муассасасига (бундан буён матнда доимий муассаса деб юритилади) 06006/05.06.2018/0002555, 06006/01.04.2019/0002658, 06006/14.09.2019/0009197 ва 6006/28.09.2019 /0009900-сонли божхона юк декларациялари (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефт ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони (бундан буён матнда ПФ-2598-сонли Фармон деб юритилади)га асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда автотранспорт воситалари расмийлаштирилганлиги, лекин ушбу Фармонда автотранспорт воситаларига имтиёз берилиши назарда тутилмаганлиги сабабли доимий муассасадан ушбу БЮДларга асосан олиб кирилган товарлар учун жами 15 254 763 966,57 сўм миқдоридаги божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 17 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишга жавобгар сифатида “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компанияси (Хитой Халқ Республикаси) - (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жалб қилинган. Низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар судга 2022 йил 9 мартдаги даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 254 763 966,57 сўм божхона тўловларини давлат бюджетига ундириш тўғрисидаги талабини 1 749 851,03 АҚШ доллари миқдоридаги божхона тўловларини давлат бюджетига ундириш тўғрисида ўзгартиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 11 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, даъвогар 2022 йил 7 майда судга иш бўйича даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, ПФ-2598-сонли Фармонга асосан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда автотранспорт воситаларидан ташқари 06006/14.09.2019/0009197-сонли БЮДда “Воздушный компрессор”, 06006/28.09.2019/0009900-сонли БЮДда “Геофен кабель”, “Электрическая схема вибратора”, “Рессивер”, “Блок управления”, “Адаптор полюса диапазона” ва “Рюкзак для специальных геофизических приборов” товарларига ҳам имтиёз қўлланган ҳолда расмийлаштирилганлиги, лекин ушбу Фармоннинг 4-бандига биноан нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилиниши белгиланганлигини кўрсатиб, юқоридаги БЮДлар билан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари ва моддий-техника ресурслари (товарлар) учун ҳисобланган жами 1 998 273,28 АҚШ миқдоридаги божхона тўловларини жавобгардан ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 20 майдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 18 мартдаги, 2022 йил 1 апрелдаги ва 2022 йил 20 майдаги ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Natural gaz-stream” қўшма корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, “O'zbekneftegaz” акциядорлик жамияти ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади)нинг нормалари нотўғри қўлланилганлиги, ПФ-2598-сонли Фармон талабларини нотўғри талқин этиб, жавобгар томонидан олиб кирилган товарларга нисбатан имтиёз қўлланмаслиги тўғрисида асоссиз тўхтамга келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, ушбу важлар суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмаслиги, судлар иш ҳолатларини тўлиқ ва тўғри ўрганиб, қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли хулосага келганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Natural gaz-stream” қўшма корхонаси ва “O'zbekneftegaz” акциядорлик жамияти суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсалар-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни “Natural gaz-stream” қўшма корхонаси ва “O'zbekneftegaz” акциядорлик жамиятининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг доимий муассасасига 06006/05.06.2018/0002555-сонли БЮД билан (фактура қиймати 98,70 минг АҚШ доллари бўлган 1 дона 2007 йилда ишлаб чиқарилган автокран) транспорт воситасига божхона тўловларидан 1 947 110 972,31 сўм; 06006/01.04.2019/0002658-сонли БЮД билан (фактура қиймати 77,59 минг АҚШ доллари бўлган 2 дона Dongfeng русумли автобус) транспорт воситасига божхона тўловларидан 1 502 146 887,08 сўм, (фактура қиймати 136,98 минг АҚШ доллари бўлган 3 дона Dongfeng русумли юк ташиш автомобили) транспорт воситасига божхона тўловларидан 4 195 361 810,34 сўм, (фактура қиймати 81,78 минг АҚШ доллари бўлган 2 дона Dongfeng русумли автобус) транспорт воситасига божхона тўловларидан 1 564 070 302,37 сўм, (фактура қиймати 114, 65 АҚШ доллари бўлган 3 дона Dongfeng русумли автомобил (водовоз)) транспорт воситасига божхона тўловларидан 3 685 753 717,02 сўм; 06006/14.09.2019/0009197-сонли БЮД билан (фактура қиймати 40,54 АҚШ доллари бўлган 1 дона Dongfeng русумли юк ташиш автомобили (бензовоз)) транспорт воситасига божхона тўловидан 1 435 232 797,99 сўм; 06006/28.09.2019/0009900-сонли БЮД билан (фактура қиймати 106,69 минг АҚШ доллари бўлган 1 дона Dongfeng русумли автомобил (бензовоз)) транспорт воситасига 925 087 509,46 сўм, жами 4 та БЮД билан 15 254 763 966,57 сўм қийматда ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига ПФ-2598-сонли Фармонга асосан божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда расмийлаштирилган. Бундан ташқари, мазкур Фармонга асосан доимий муассаса номига ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда автотранспорт воситаларидан ташқари, 06006/14.09.2019/0009197-сонли БЮДда “Воздушный компрессор”, 06006/28.09.2019/0009900-сонли БЮДда “Геофен кабель”, “Электрическая схема вибратора”, “Рессивер”, “Блок управления”, “Адаптор полюса диапазона” ва “Рюкзак для специальных геофизических приборов” товарларига ҳам имтиёз қўлланган ҳолда расмийлаштирилган. БКнинг 61-моддасига кўра, вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади. БК 320-моддасининг учинчи қисмида ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса, божхона тўловларининг суммалари қўшимча тўланишига олиб келадиган асослар юзага келган бўлса, товар чиқариб юборилганидан кейин божхона органи томонидан божхона тўловларига тузатишлар киритилиши белгиланган. БКнинг 348-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилиши, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этиши қайд этилган. Даврий божхона тўловларини давлат бюджетига ундирилишини таъминлаш мақсадида “Бухоро” ТИФ божхона пости томонидан жавобгар номига 2021 йил 3 ноябрда 4/23-814-сонли талабнома юборилиб, ҳисобланган божхона тўловларини ихтиёрий равишда тўлаб бериш лозимлиги билдирилган бўлса-да, жавобгар белгиланган муддатда қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш чоралари кўрилмаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо вужудга келган. Биринчи инстанция суди ПФ-2598-сонли Фармонга асосан жавобгар томонидан ИМ-42 “вақтинча олиб кириш” божхона режимига божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда товарлар расмийлаштирилганлиги, бироқ, 2598-сонли Фармоннинг 4-бандига биноан нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддийтехника ресурслари ва хизматларни “вақтинча олиб кириш” божхона режимида эмас, балки “импорт қилиш чоғида” божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилиниши белгиланганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосалари билан келишиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Судлов ҳайъати кассация шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра улар билан келишмайди. ПФ-2598-сонли Фармоннинг 4-бандида нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган. БКнинг 55-моддасига кўра, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган товар уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади. Низоли иш бўйича БЮДлардаги товарлар эса, “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган, яъни, божхона назорати остидаги товарлар ҳисобланади. Вақтинча олиб кириш божхона режими БКнинг 25-моддасига асосан божхона режимларининг алохида тури ҳисобланади ва эркин муомалага чиқариш (импорт) таркибига кирмайди. Шу боис биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний хулосага келган. Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди ҳам асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга биринчи инстанция суди жавобгарнинг доимий муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан даъвонинг унга оид қисми юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Жумладан, БК 320-моддасининг иккинчи қисмида товарлар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва тўловларига тузатиш киритиш мумкинлиги белгиланган. БКнинг 15-моддасида эса, товарни чиқариб юбориш - божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати эканлиги белгиланган. Шунга кўра жавобгар томонидан келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади. Чунки, ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда қўйи инстанция судлари томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли қарорлар чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдириш лозим лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 7 қ а р о р қ и л а д и: “BGP Inc China National Petroleum Corporation” компаниясининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р. Хайдаров