Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/586 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Алимов Улуғбек Бегматович" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1071060 Claim ID 3149956 PDF Hash 5cd0e6dacfd5a17b... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1104-2302/586-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси ххххнинг котиблигида, даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдосаноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар ЯТТ "Хххх" ҳисобидан 32 958 521,18 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 8 176 911,19 сўм кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Обитов (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ "Хххх" ҳисобидан 32 958 521,18 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 8 176 911,19 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд ишни ИПКнинг 128,170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ "Хххх" (кейинги ўринларда Банк) ва ЯТТ "Хххх" (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 26 ноябрь куни 1227-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига Металдан ясалган буюмлар ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида 18 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 33 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 33 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни сўраб, юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича асосий қарз ва фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли эканлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ "Хххх" ҳисобидан АТ "Хххх" фойдасига 32 958 521,18 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 8 176 911,19 сўм кредит фоиз қарзи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ЯТТ "Хххх" ҳисобидан Республика бюджетига 822 708,65 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов