Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/582 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый "QIBRAY TRANSFORMATOR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087840 Claim ID 3147777 PDF Hash a2f35be5a4ec692d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБ ЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1102-2302/582-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг учинчи шахс – Қибрай туман ҳокимлигини жалб қилган ҳолда жавобгар – “Qibray transformator” МЧЖ ҳисобидан 8.283.950,48 сўм асосий қарз ва 4.141.975,24 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили – Б.Сохибназаров (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Қибрай туман ҳокимлигини жалб қилган ҳолда (бундан кейин матнда – учинчи шахс деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Qibray transformator” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8.283.950,48 сўм асосий қарз ва 4.141.975,24 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ҳамда учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар вакили судга ёзма ариза билан маълумотномани тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг яъни, 2023 йил 3 мартда асосий қарзни бартараф қилганлигини маълум қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд даъвогар ҳамда учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвонинг асосий қарз қисмини тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 февралдаги 0054/13-20-сонли ижара шартномасига 2022 йил 29 июлда 3-қўшимча келишув тузилган бўлиб, унга мувофиқ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қибрай ҚФЙ, Ж.Обидов кўчаси 1-уй, 0 манзилида жойлашган Қибрай туман ҳокимлиги балансидаги давлат мулки бўлган бино иншоотларнинг майдони 457,07 кв.м бўлган жойни “Qibray transformator” МЧЖга фаолиятини амалга ошириш учун ижарага берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ижара шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 18 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 8.283.950,48 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Жавобгар вакилининг ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатидан кўринишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзни даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг, яъни 2023 йил 3 мартда тўлиқ бартараф қилинганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан 8.283.950,48 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан 4.141.975,24 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 4.141.975,24 сўм пеня миқдорини 650.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Qibray transformator” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 650.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Qibray transformator” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Судья А.К.Пайғамов