← Назад
Решение #633066 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБ ЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
4-1102-2302/580-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасининг учинчи шахс – Тошкент давлат аграр
университетини жалб қилган ҳолда жавобгар – “Azim-Trast-Servis” МЧЖ
ҳисобидан 5.941.682,44 сўм асосий қарз ва 5.755.055,79 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар
иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент давлат аграр университетини жалб қилган
ҳолда (бундан кейин матнда – учинчи шахс деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AzimTrast-Servis” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 5.941.682,44 сўм асосий қарз ва 5.755.055,79 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар, жавобгар ҳамда учинчи шахс бугунги суд мажлисида
иштирок этмади. Бироқ, даъвогар вакили судга ёзма ариза билан
маълумотномани тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилгандан сўнг яъни, 2023 йил 24 февралда асосий қарзни
бартараф қилганлигини маълум қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Шунингдек, жавобгар “Azim-Trast-Servis” МЧЖ суд
мажлисида
(видеоконференцалоқа
режимида)
иштирок
этмади.
Жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бугунги суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари
томонидан “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди
билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд
ишни даъвогар, жавобгар ҳамда учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
18 апрелдаги 009413/123-22-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга
мувофиқ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ҚФЙ, университет кўчаси
2-уй, манзилида жойлашган Тошкент давлат аграр университети балансидаги
давлат мулки бўлган бино иншоотларнинг майдони 47,7 кв.м бўлган жойни
“Azim-Trast-Servis” МЧЖга фаолиятини амалга ошириш учун ижарага
берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ижара шартномаси бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 18 январь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдида жами 5.941.682,44 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 30 декабрдаги 2702/01-08-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Иш ҳужжатидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий
қарзни даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг, яъни
2023 йил 24 февралда тўлиқ бартараф қилинганлиги маълум бўлди. Шу
сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан 5.941.682,44 сўм асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини
ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан
5.755.055,79 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг
4-бандидаги
тушунтиришларни
ҳамда
тарафларнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 5.755.055,79 сўм пеня
миқдорини 900.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Azim-Trast-Servis” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси фойдасига 900.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Azim-Trast-Servis” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши мумкин.
А.К.Пайғамов