Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2302/910 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "RICHMOND STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ""Кўп хонадонли уйларни, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий филиали унитар корхонаси
Source ID 1071061 Claim ID 3142058 PDF Hash 5e1b7b33e89552d6... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 4-1001-2302/910-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар – "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий филиали ҳисобидан 910 277.388 сўм асосий қарз, 455 138 694 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Д.Юсупов (раҳбар), иштирокида очиқ суд мажлисида кўрибчиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар - "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий филиали ҳисобидан 910 277.388 сўм асосий қарз, 455 138 694 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризада, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд унинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакили фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-378-сонли Қарорига асосан, 2022 йил 30 декабрдаги маълумотнома асосида "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий филиали тугатилганлиги аниқланди. ИПКнинг 110-моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси биринчи қисмининг 13-бандига кўра агар ишда иштирок этаѐтган юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи қайтарилиши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баѐн этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: 4-1001-2302/910-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Т.Салимов