← Назад
Решение #633108 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| нинг | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| бандлари ва | 228 | — | law | |
| арори ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2211/39409-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Р.Сагатов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Ш.Хамраев (2022 йил 3 октябрдаги
12-сонли ишончнома ва 2022 йил 14 ноябрдаги 222/22-сонли ордер асосида),
жавобгар вакили А.А.Сидиков (2022 йил 15 сентябрдаги 114-сонли
ишончнома асосида), А.Рустамов иштирокида, даъвогар “Bauraum group”
МЧЖнинг жавобгар “Islomobod build systems” МЧЖга нисбатан тарафлар
ўртасида 2019 йил 2 майда тузилган IBS-12-сонли пудрат шартномасининг
ажралмас қисми ҳисобланган 2019 йил 20 августдаги қўшимча келишувнинг
нархларни келишиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Bauraum group” МЧЖ (бундан буён матнда буюртмачи ёки даъвогар
деб юритилади) ва “Islomobod build systems” МЧЖ (бундан буён матнда
пудратчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 2 майда
IBS-12-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра,
жавобгар Тошкент шаҳри, Сағбон кўчаси, 30-берк кўчасидаги 7 қаватли,
мансард қисми билан 10 ва 11-сонли тураржой объектида қурилиш-монтаж
ишларини бажариш, даъвогар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган. Шартнома баҳоси 5 000 000 000 сўм этиб белгиланган.
Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2019 йил 20 августда шартномага
1-сонли қўшимча келишув расмийлаштирилиб, унинг 2.1.-бандига кўра,
пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг баҳоси 11 060 000 000 сўм
миқдорида белгиланиб, баҳо белгилаш қўшимча келишувнинг ажралмас
қисми ҳисобланган нархларни келишиш баённомасига (1-сонли илова)
мувофиқ шакилланиши белгиланган.
Нархларни келишиш баённомасига кўра, ишчиларнинг меҳнати учун
сарфланган харажати бир соати учун бир кишига 45 053,79 сўм этиб
белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга бажарилган ишлар бўйича тегишли
ҳужжатлар расмийлаштирилиб топширилган.
Даъвогар бажарилган ишлар қийимати билан келишмаган, чунки
жавобгар томонидан бажарилган ишлар қиймати ошириб кўрсатилгани
сабабли қўшимча келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланган нархларни
келишиш баённомасида асоссиз ва ноқонуний равишда ишчиларнинг меҳнати
учун сарфланган харажати бир соати учун бир кишига 45 053,79 сўм этиб
белгиланганлиги ҳақидаги важи асосида Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил
2 майда тузилган IBS-12-сонли пудрат шартномасининг ажралмас қисми
ҳисобланган 2019 йил 20 августдаги қўшимча келишувнинг нархларни
келишиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
суд қарорларини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, нархларни келишиш
баённомаси ҳуқуқ-тартибот асосларига атайин қарши мақсадда тузилганини,
чунки қурилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги
18-06/9588-сонли хатида
қурилиш пудрати шартномаси бўйича
ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари асосида белгиланиши, хусусан
“Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қойдалари”га
(ШНК 4.01.16-09) асосан пудратчининг иш ҳақи харажатлари олдинги 12 ой
учун жамиятдаги ўртача ойлик иш ҳақи асосида аниқланиши, Тошкент шаҳар
статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2018-2019 йилларда
турар-жой қурилиш соҳасида бир киши/соат 20 000 сўмдан ошмагани,
жавобгарда олдинги 12 ой учун ўртача ойлик иш ҳақи 45 053,79 сўмни
ташкил қилмаган бўлса-да, қонунчилик талабларига зид равишда мазкур
сумма бир киши/соат нархи сифатида белгилангани, даъвогар одатий
шароитларда ўртача нархлардан уч баробар қиммат нархларда шартнома
тузмаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги важларни баён қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар.
Жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвогарнинг
кассация
шикоятини
қисман
2
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ва апелляция шикоятини янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 2 майда
IBS-12-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
Тошкент шаҳри, Сағбон кўчаси, 30-берк кўчасидаги 7 қаватли мансард қисми
билан 10 ва 11-сонли турар-жой объектида қурилиш-монтаж ишларини
бажариш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2019 йил 20 августда шартномага
1-сонли қўшимча келишув расмийлаштирилиб, шартнома баҳоси
11 060 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Қўшимча келишувнинг 2.1.-бандига кўра, бажариладиган ишларнинг
баҳоси қўшимча келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланган нархларни
келишиш баённомасига (1-сонли илова) мувофиқ шаклланиши белгиланган.
Нархларни келишиш баённомасига кўра, ишчиларнинг меҳнати учун
сарфланган харажати бир соати учун бир кишига 45 053,79 сўм этиб
белгиланган.
Жавобгар томонидан бажарилган ишлар қийимати ошишига тарафлар
ўртасидаги қўшимча келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланган нархларни
келишиш баённомасида асоссиз ва ноқонуний равишда ишчиларнинг меҳнати
учун сарфланган харажати бир соати учун бир кишига 45 053,79 сўм этиб
белгиланганлиги важи билан даъвогар баённомани ФКнинг 116 ва
123-моддаларига асос ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Мазкур ҳолда мажбуриятлар пудрат шартномаси шартларидан келиб
чиққан.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 74-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
3-бандининг тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида қарорнинг асоси
3
учун суд томонидан муҳокама қилинган ва баҳо берилган далилларгина
олиниши лозимлиги, суд иш учун аҳамиятли бўлган у ёки бу ҳолатни
тасдиқловчи далилларни қайд этиш билан чегараланмасдан, балки, ушбу
далилларнинг мазмунини ҳам баён этиши шартлиги, агар суд далилларнинг
ҳар бирини алоҳида ва уларни биргаликда баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу
ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар
тарафлар ўзларининг талаб ёки эътирозларини асослаган ҳолатларни
тасдиқламаслигини аниқласа, у ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда
ишончли асослаши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари
томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги жиноят ишини қўзғатиш ва терговга
тегишлилиги бўйича юбориш ҳақидаги қарорига кўра, жавобгарнинг собиқ
раҳбари Р.Марипжанов ва даъвогарнинг мансабдор шахсларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва
228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Тошкент вилояти
прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш
бўлими АМИБ терговчисининг 2022 йил 4 ноябрдаги қарори билан назорат
ўлчови ўтказиш тайинланиб, ижроси Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг тегишли мутаҳассислари томонидан ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори
деб юритилади) 30-бандида апелляция инстанцияси судининг қарори ИПК
280-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги, апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция
инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир
важга баҳо берилиши кераклиги бўйича тушунтириш берилган.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмида суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текшириши, суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги, апелляция инстанция
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажимда
текшириши шартлиги белгиланган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида келтирилган
ҳар бир важга ҳамда низо предмети бўлган қўшимча келишувнинг 2.1.бандига кўра, бажариладиган ишларнинг баҳоси қўшимча келишувнинг
ажралмас қисми ҳисобланган нархларни келишиш баённомасига (1-сонли
илова) ҳуқуқий баҳо бермасдан, уни ишдаги бошқа далиллар билан бирга
ўрганилмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларининг тўлиқ аниқламасдан,
биринчи инстанция суди томонидан аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолтларни исботламасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб хатога йўл қўйган.
4
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-2-бандлари иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси
суди қарорини бекор қилишни, апелляция шикоятини янгидан кўриш учун
апелляция инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг
қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун
мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида апелляция шикоятида баён
этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериши, ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Bauraum group” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
Р.Хайдаров
5