← Назад
Решение #633185 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
2023 йил 14 март
4-1805-2201/2697-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Базаров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Кадастрлар агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили Д.Абиловнинг (ишончнома
асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Ғузор текстил импекс”
масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция
шикояти бўйича ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кадастрлар агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси (кейинчалик
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Ғузор текстил импекс” масъулияти чекланган жамиятига
(кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 21,4 гектар
суғориладиган ер майдонининг жами 10,5 гектар, шундан 5,0 гектар ер
майдонида ноқонуний равишда қурилган пойдевор (фундамент) қурилиш
ишларини ўз ҳисобидан буздириш ҳамда умумдор ерга зарар етказилган
5,5 гектар ер майдонини дастлабки ҳолатга келтиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан
иш юритиш тўхтатилган ва 2022 йил 15 декабрдаги ажримига асосан иш
юритиш тикланган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция
шикояти келтириб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикояти
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага
келганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция
суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлигини, туман
ҳокимининг қарори бўлса-да, ноқонуний қурилган деб даъво
киритилганлигини, ер майдони қонуний эгаликка берилганлигини баён
қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисини кейинга қолдирилганлиги тўғрисида жавобгар
вакили тилхат орқали огоҳлантирилган бўлсада, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади)
128, 274-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Миришкор туман ҳокимининг 2019 йил
16 февралдаги Х-1617/02-сонли қарорига асосан “Ғузор текстил импекс”
масъулияти чекланган жамиятига Миришкор тумани, Миришкор массиви
ҳудудидан юқори сифатли калава ип ишлаб чиқариш, калава ипни қайта
ишлаб трикотаж матоси ва сўнгги босқич тайёр маҳсулотларни ишлаб
чиқариш фабрикаси қуриш учун жами 21,4 гектар (214 000 кв.метр) ер
майдони доимий фойдаланиш учун ажратилган.
Туман ҳокими қарорининг 6-бандида мазкур қарорнинг тасдиғи
вилоят ҳокимлигидан сўралиши назарда тутилган. Бироқ, туман
ҳокимининг ушбу қарори вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланмаган.
Кадастрлар агентилиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан
2019 йил 8 июлда туман ҳокимлигига туман ҳокимининг 2019 йил
16 февралдаги Х-1617/02-сонли қарори қонун талабларига зид равишда
қабул қилинганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш
тўғрисида тақдимнома киритилган.
Кадастрлар агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан
2022 йил 9 февралда ўрганиш ўтказилиб, туман ҳокимининг 2019 йил
16 февралдаги Х-1617/02-сонли қарори қонун талабларига зид равишда
қабул қилинганлиги ҳамда аниқланган ер бўйича қонунбузилиш
ҳолатларини бартараф этишни сўраб туман ҳокими номига тақдимнома
киритилганлиги, ушбу ажратилган ер майдони Миришкор массиви
қишлоқ хўжалик харитасининг 697к, 692к, 698к-контурларидаги балл
бонитети 57,7 бўлган ҳамда 693к-контурдаги тутзор ер майдони
21,4 гектар суғориладиган ер майдонининг 5,00 гектар ер майдонида
пойдевор (фундамент) қурилиш ишлари олиб борилганлиги, қолган
16,4 гектар ер майдони очиқ ҳолатда эканлиги аниқланган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан низоли ҳолатни
ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб,
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун
ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 июндаги ПФ-5742-сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан
самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 5-бандида
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу
ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва
фуқаролик объектлари (бино ва иншоотлар) қурилиши учун
ажратилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
25 майдаги 146-сонли Қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Ер
участкалари
эгалари
фойдаланувчилари,
ижарачилари
ва
мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобурдгарчиликларининг ўрнини
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан туман
ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги Х-1617/02-сонли қарорида ушбу
Низомга зид равишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобурдгарчилиги
кўрсатилмасдан қолдирилган.
Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг
2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан туман ҳокимининг 2019 йил
16 февралдаги Х-1617/02-сонли қарорига асосан “Ғузор текстил импекс”
масъулияти чекланган жамиятига Миришкор тумани, Миришкор массиви
ҳудудидан юқори сифатли калава ип ишлаб чиқариш, калава ипни қайта
ишлаб трикотаж матоси ва сўнгги босқич тайёр маҳсулотларни ишлаб
чиқариш фабрикаси қуриш учун 5,5 гектар қишлоқ хўжалиги сувли ер
майдонининг унумдор қатлами қазиб олиниши оқибатида давлат
манфаатларига 6 264 865 198 сўм жуда кўп миқдорда зарар
етказилганлиги ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига
кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун
зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот
ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг асосий важларидан бири –
туман ҳокимининг қарори бекор қилинмаганлиги ҳамда қарор асосида ер
майдони ажратилганлиги билан боғлиқ важларига қўшилмайди.
Чунки, туман ҳокимининг ушбу қарори вилоят ҳокимлиги томонидан
тасдиқланмаган, шунингдек қарорнинг қонун ҳужжатларига зид равишда
қабул қилинганлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПКнинг 73-моддасига кўра Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир
этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси
эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция
шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган
шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция шикояти учун олдиндан
тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларини инобатга олиб,
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 276-280моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Ғузор текстил импекс” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Ғузор текстил импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан
апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи
ҳамда 30 000 сўм почта суд харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
М.Базаров
Ҳ.Турсунов