← Назад
Решение #633204 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| бандлари ва | 228 | — | law | |
| ИПК | 101 | — | law | |
| бандида судлар ИПК | 101 | — | law | |
| арори ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 304 | — | law | |
| амда суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2003/7629-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Исмоилов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
А.Абдуллаев
ва
Р.Хайдаровдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар раҳбари А.Рустамов,
вакили А.Сидиков (2021 йил 22 сентябрдаги 88-сонли ишончнома), жавобгар
вакиллари З.Тухташев (2021 йил 29 апрелдаги 15-сонли ишончнома ва
2023 йил 31 январдаги 257/23-сонли адвокатлик ордери асосида) ва
Ж.Сотволдиев (2023 йил 22 сентябрдаги 280/21-сонли адвокатлик ордери
асосида) иштирокида, даъвогар “Islomobod build systems” МЧЖнинг
жавобгар “Bauraum group” МЧЖ ҳисобидан 7 456 979 682 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 30 июлдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
9 ноябрдаги ажрими ҳамда 2022 йил 7 декабрдаги қарорини қонунийлигини
иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Islomobod build systems” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “Bauraum group” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 7 456 979 682 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогар қўшимча даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 728 489 841 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2020 йил 8 июлдаги ҳамда 2020 йил 24 августдаги ажримлари
билан ишга “ETALON CONSTRUCTION GROUP” масъулияти чекланган
жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 7 456 979 682 сўм асосий қарз, 1 500 000 000 сўм пеня,
111 854 796 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 18 январдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан суд
қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 30 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 300 835 018 сўм асосий қарз,
1 193 116 749 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 111 854 796 сўм давлат
божи ва 17 840 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан иш
юритиш тўхтатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан иш
юритиш тикланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси суднинг 2022 йил 7 декабрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
суд қарори ва ажримини бекор қилиш ва иш юритишни тўхтатиш асосларини
назарда тутувчи янги ажрим чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятини қўллаб қувватлаб, апелляция инстанцияси суди ишни кўриш
давомида Тошкент вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши
бўйича тергов ва суд жараёнлари якунига қадар кутмасдан, шошмашошарлик билан қарор қабул қилганини, мазкур жиноят иши бўйича
ҳужжатларни
сохталаштирганлик, қалбакилаштирганлик
аломатлари
аниқланганлигини ва ушбу ҳолатлари мазкур иқтисодий иш билан бевосита
боғлиқлигини, шу сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳамда
иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги 2022 йил 9 ноябрдаги ажримини бекор
қилишни, жиноят иши якунига еткунига қадар мазкур иқтисодий ишни
тўхтатиб туриш тўғрисида апелляция инстанцияси судига кўрсатма беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
кўрсатилган важларга эътироз билдириб, апелляция инстанцияси суди
томонидан мазкур ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларни
бузмаган ҳолда ишни атрофлича кўриб чиққанлиги, мазкур иши илгари ҳам
2
апелляция инстанциясида 15 ой муддатга тўхтатилганлиги ва бугун кунига
қадар ўз ечимини топмаганлиги, жавобгар вакиллари ҳар ҳил сабаблара кўра
ишни мазмунан кўришга тўсқинлик қилаётганлиги баён қилиб, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган учинчи шахс Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда кассация шикояти
юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга асосан кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
апелляция инстанцияси судига кўриш учун юборишни, кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 2 майда
IBS-12-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
Тошкент шаҳри, Сағбон кўчаси, 30-берк кўчасидаги 7 қаватли мансард қисми
билан 10 ва 11-сонли турар-жой объектида қурилиш-монтаж ишларини
бажариш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома баҳоси 5 000 000 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, 2019 йил
20 августдаги 1-сонли қўшимча келишувга асосан шартнома баҳоси
11 060 000 000 сўмга, 2019 йил 9 сентябрдаги 2-cонли қўшимча келишувга
асосан эса 25 000 000 000 сўмга кўпайтирилган.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида ўзаро
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномасига кўра жами ҚҚС билан
22 368 017 934 сўмлик даъвогар томонидан бажарилган ишлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган. Жавобгар томонидан тақдим этилган
берилган
хом-ашёси
суммаси,
яъни
8 516 066 658
сўм
ҳамда
2 726 506 519 сўм ҚҚС суммаси чегирилган ҳолда ҚҚС билан жами
16 578 457 795,20 сўмни тўлаб бериши лозим бўлган. Жавобгар томонидан
9 121 478 113 сўм ихтиёрий тўлаб берилган бўлса-да, таққослаш
далолатномасига асосан тан олинган қолган 7 456 979 682,20 сўм қарздорлик
тўлаб берилмаган.
3
2020 йил 12 майдаги 34-сонли, 2020 йил 16 майдаги 36-сонли, 2020 йил
18 майдаги 37-сонли талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Мазкур ҳолда мажбуриятлар пудрат шартномаси шартларидан келиб
чиққан.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ИПК 74-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
3-бандининг тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида қарорнинг асоси
учун суд томонидан муҳокама қилинган ва баҳо берилган далилларгина
олиниши лозимлиги, суд иш учун аҳамиятли бўлган у ёки бу ҳолатни
тасдиқловчи далилларни қайд этиш билан чегараланмасдан, балки, ушбу
далилларнинг мазмунини ҳам баён этиши шартлиги, агар суд далилларнинг
ҳар бирини алоҳида ва уларни биргаликда баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу
ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар
тарафлар ўзларининг талаб ёки эътирозларини асослаган ҳолатларни
тасдиқламаслигини аниқласа, у ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда
ишончли асослаши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича мазкур иқтисодий иш муқаддам бир-неча бор кўрилиб,
иш доирасида иш юритиш бир неча маротаба тўхтатилган, шунингдек
апелляция инстанция судининг 2022 йил 20 июлдаги тайинланган суд
экспертизаси юзасидан ўтказилган назорат ўлчови натижаси бўйича “SQB
Construction” МЧЖ томонидан тақдим этилган хулосада ҳам аксарият
саволлар ўз ечимини топмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари
томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги жиноят ишини қўзғатиш ва терговга
тегишлилиги бўйича юбориш ҳақидаги қарорига кўра, жавобгарнинг собиқ
раҳбари Р.Марипжанов ва даъвогарнинг мансабдор шахсларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва
228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Тошкент вилояти
прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш
4
бўлими АМИБ терговчисининг 2022 йил 4 ноябрдаги қарори билан назорат
ўлчови ўтказиш тайинланиб, ижроси Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг тегишли мутаҳассислари томонидан ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 ноябрдаги
ажрими билан Ўзбекистон Републикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар
бошқармаси катта суриштирувчисининг 2021 йил 11 мартдаги қарорига асосан
“Baurаum group” МЧЖ ҳамда “Islomobod build systems” МЧЖ мансабдор
шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси иккинчи қисми “а” ва “г” бандлари, 228-моддаси иккинчи қисми
“б” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов харакатлари тугагунига
қадар тўхтатилган.
Бироқ, апелляция судлов ҳайъати 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан
даъвогарнинг 2022 йил 21 ноябрда 421-сонли хат билан мурожаат қилганлиги
ва унда назорат ўлчови ўтказишнинг имкони йўқлиги тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
Молиявий
назорат
инспекциясининнг 2022 йил 21 ноябрдаги 14-05-171-сонли хати
мавжудлигини инобатга олган ҳолда мазкур иш бўйича иш юритишни
тиклаган.
Ваҳоланки, иш ҳужжатларида илова қилинган назорат ўлчови ўтказиш
тўғрисидаги Тошкент шаҳар прокуратураси уюшган жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш бўлимининг 2022 йил 2 декабрдаги қарорига кўра
даъвогар ва жавобгар ўртасида Олмазор тумани, Сағбон 3-берк кўчаси, 10-уй ва
11-уйларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари назрат ўлчови
ўтказиш белгиланиб, назорат ўлчовини ўтказиш ишга жалб этилган “PSB
ENGINEERING” МЧЖ мутахасисслари ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг тегишли мутахассисларига юклатилган.
ИПК 101-моддасининг биринчи қисми 1-бандида мазкур ишни
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича
суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан
кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари
олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин
бўлмаганда суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори
деб юритилади) 20-бандида судлар ИПК 101-моддасида назарда тутилган
ҳолларда суд иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур эканлиги, Пленум
қарорининг 30-бандида эса апелляция инстанцияси судининг қарори
ИПК 280-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги, апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция
инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир
важга баҳо берилиши кераклиги бўйича тушунтириш берилган.
5
Бироқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида келтирилган
ҳар бир важга ҳамда назорат ўлчови далолатномаларга ҳуқуқий баҳо
бермасдан, уларни ишдаги бошқа далиллар билан бирга ўрганмасдан, уларни
далил сифатида қарорида акс эттирмасдан, иш учун аҳамиятли
ҳолатларининг тўлиқ аниқламасдан, биринчи инстанция суди томонидан
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни
исботламасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб хатога йўл қўйган.
Чунки, ИПК 276-моддасининг биринчи қисмида суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текшириши, суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги, апелляция инстанция
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажимда
текшириши шартлиги белгиланган.
Кассация шикоятида жавобгар апелляция инстанцияси суднинг
2022 йил 9 ноябрдаги иш юзасидан иш юритишни тўхтатиб туришни назарда
тутувчи янги ажрим чиқаришни сўраган.
Мазкур ажрим бўйича тўхтатилган иш апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан тикланган.
Бундай ҳолатда апелляция инстанцияси суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги
иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланмайди.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-2-бандлари иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси
судига
кўриш
учун
юборишни,
кассация
шикоятини
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг
қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун
мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни
бажариши лозим:
6
- апелляция шикоятида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён
этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш ҳамда суд
харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида тақсимлаши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Bauraum group” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
9 ноябрдаги ажрими устидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Bauraum group” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 30 июлдаги ҳал қилув қарори
ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров
7