← Назад
Решение #633271 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
4-1501-2304/2160-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар
―Xolmatjon farm‖ масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар – ―Verona‖ масъулияти чекланган жамиятидан 2 000 000 сўм асосий қарз
ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «Xolmatjon farm»
масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Verona»
масъулияти чекланган жамиятидан 2 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 3000 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни
6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни 2023 йил 14 март куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарнинг давлат
рўйхатига олинган ҳамда даъвогар билан тузилган шартномада кўрсатилган юридик
манзилига юборилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим
этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда
ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи
қисмига асосан
суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шу сабабли мазкур иқтисодий иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб
чиқилган.
Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13
январь кунги 4-1501-2204/12750-сонли ҳал қилув қарори билан «Xolmatjon farm»
масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб
А.Ниѐзов тайинланган. Жамиятнини тугатиш жараѐнида «Verona» масъулияти
чекланган жамияти билан 2020 йилда тузилган шартнома, хисобварақ-фактуралар
топилмаганлиги, корхонанинг банк айланмаларидан «Verona» масъулияти чекланган
жамиятига 2 000 000 сўм тўловлар ўтказилганлиги, жавобгарга 2023 йил 3 февраль
кунги 20/12750-4-сонли юборилган талабнома ҳам жавобсиз қолдирилганлиги сабабли
жавобгарга ўтказилган 2 000 000 сўм асосий қарз тўловларини ундиришни сўраган.
Суд кунига қадар тугатиш бошқарувчиси судга илтимоснома тақдим қилиб,
«Verona»
масъулияти чекланган жамияти томонидан маҳсулотлар етказиб
берилганлиги тўғрисидаги счѐт фактуралар тақдим қилинганлиги билдирилган.
шунингдек, жавобгар «Verona» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳам судга
ариза тақдим қилиниб, даъво аризаси асоссиз киритилганлиги, даъвогар томонидан
ўтказилган пул маблағлари учун даъвогарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги,
булар счѐт фактуралар билан тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим
қилинган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида ―Агар қонун ҳужжатлари ѐки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти
келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ѐки ушбу товарни тасарруф
қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олдисотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса,
сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши
лозим‖ деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
20 январь кунги 48N-сонли шартнома имзоланган бўлиб, ушбу шартнома тарафлар
томонидан судга тақдим қилинмади. Ушбу шартномага асосан даъвогар жамият
томонидан жавобгар жамиятга 2020 йил 21 январь куни 14-сонли тўлов
топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, 2020 йил 10 март куни 34-сонли тўлов
топшириқномаси билан 1 000 000 сўм жами 2 000 000 сўм тўловлар ўтказиб берилган.
Даъвогар жамият банкрот деб топилиб, унга нисбатан жамиятни тугатиш жараѐнида
тугатиш бошқарувчиси томонидан ушбу маблағлар учун маҳсулотлар олинмаганлиги
ѐки пул маблағлари қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли тугатиш
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Судга «Verona» масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогар «Xolmatjon
farm» масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 48-сонли счѐт фактурага асосан
1 000 000 сўмлик ва 2020 йил 10 март кунги 48/1-сонли счѐт фактурага асосан
1 000 000 сўмлик дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилганлиги тўғрисидаги
далиллар тақдим қилинди.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги ҳужжатларга
асосланган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши
лозим бўлади.
3
Бу ҳолатда суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
«Xolmatjon farm» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300 000 сўм давлат
божини Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига, 30 000 сўм почта харажатини Олий суд депозит ҳисоб рақамига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қуллаб,
ҚИЛДИ:
Даъвогар «Xolmatjon farm»
масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «Xolmatjon farm» масъулияти чекланган жамиятидан 300 000 сўм
давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига ундирилсин.
Даъвогар «Xolmatjon farm»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
30 000 сўм почта харажати Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Х.Жамолиддинов