Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/431 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "G`ALLA-ALTEG" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "QOJAKENT" фермер хўжалиги
Source ID 1073420 Claim ID 3199590 PDF Hash 2ea29626181b1152... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1103-2301/431-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "G`ALLAALTEG" акциядорлик жамиятининг жавобгар "QOJAKENT" фермер хўжалиги ҳисобидан 116.385.767,25 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти ишончли вакиллари Ғ.Газиев, Ш.Мусурмонов (ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "QOJAKENT" фермер хўжалиги ҳисобидан 116.385.767,25 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти ишончли вакиллари Ғ.Газиев, Ш.Мусурмоновлар даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан маълумотномани тақдим этиб, тарафлар ўртасидла 2022 йил 05 сентябрда 53-сонли "Бошоқли дон уруғлигини олди-сотди" шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан "QOJAKENT" фермер хўжалиги томонидан ишончнома ва юк хати асосида жами қўшилган қиймат солиғи билан 116.385.767,25 сўмлик уруғлик буғдой қабул қилиб олинганлигини бироқ, маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлигини бир неча марта ёзма мурожаат қилингани аммо натижа бўлмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "QOJAKENT" фермер хўжалиги (бундан буён матнда "Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 05 сентябрда 53-сонли "Бошоқли дон уруғлигини олди-сотди" шартнома расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ "Сотувчи" "Сотиб олувчи"га белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган 15.000 кг бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини "Сотиб олувчи" уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлимида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, 2.1-бандига асосан "Сотувчи" "Сотиб олувчи"дан уруғлик ҳақини шартнома шартларига мувофиқ тўланишини талаб қилиш, "Сотиб олувчи" уруғлик ҳақини ўз вақтида тўламаса, уруғлик ҳақини ва шартномада кўрсатилган миқдорда пеня тўлашни талаб қилиш, "Сотувчи""Сотиб олувчи"дан уруғликни шартнома шартларига мувофиқ қабул қилиб олишни талба қилиш, "Сотиб олувчи"га белгиланган муддатдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда уруғликни сотиш, шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган уруғликнинг мувофиқлик сертификатини "Сотиб олувчи"га тақдим этиш, "Сотиб олувчи" эса ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда уруликни ва унинг сертификатини "Сотувчи"дан талаб қилиш, шартнома шартлари бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса, шартномада кўрсатилган жарима ва пеняни тўланишини талаб қилиш, "Сотувчи" шартномада назарда тутилган уруғликни шартномага мос келмайдиган ассортиментда сотган тақдирда, уни қабул қилишдан ва ҳақини тўлашдан бош тортиш, ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқларига ҳамда уруғликнинг қийматини мазкур шартномага мувофиқ тўлаш, тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариш, "Сотувчи" томонидан сотилган уруғликни қабул қилиб олиш, етказиб берилган уруғлик доннинг сифатига эътироз бўлган тақдирда, "Сотувчи"ни зудлик билан огохлантириш мажбуриятлари белгиланган. Шартноманинг 3-бўлими 3.1-бандига мувофиқ, шартноманинг умумий баҳсои қўшилган қиймат солиғи билан 116.385.767,25 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 3.2-бандида "Сотиб олувчи" уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан, қолган қисмини уруғликни олган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буёнматнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар "QOJAKENT" фермер хўжалиги ишончнома ҳамда тегишли юк хатлари орқали жами 116.385.767,25 сўмлик уруғлик буғдой (маҳсулот)ни қабул қилиб олган. 2023 йил 03 февралдаги 53-сонли электрон тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 116.385.767,25 сўм қарзи мавжуд. Ушбу ҳолатлар судда сўралган даъвогар тараф вакиллари берган кўрсатмалари ва иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Даъвогар "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти томонидан қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгар "QOJAKENT" фермер хўжалигига 2023 йил 06 февралда 07/2747-сонли талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаби иш хуужжатларига илова қилинган шартнома, ишончнома ва юк хатлари асосида ўз тасдиғини топганлиги сабабли, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 116.385.767,25 сўм асосий қарз, ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 176180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОРҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "QOJAKENT" фермер хўжалиги ҳисобидан: Даъвогар "G`ALLA-ALTEG" акциядорлик жамият фойдасига 116.385.767,25 сўм асосий қарз, 2.327.716 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья М.М.Якубов