← Назад
Решение #633348 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2201/720-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – С.Солиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Арипов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили – И.Чўтбоев
(2023 йил 4 январдаги 01/12-43-сонли ишончнома асосида), Қишлоқ
хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти вакили –
С.Нигматжонов (2023 йил 5 январдаги 1/1-04-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Тошкент вилоят прокуратурасининг Қишлоқ хўжалигини
механизациялаш илмий-тадқиқот институти манфаатида Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлиги Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси ҳисобидан 1 108 137 727,30 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб
юритилади), “Kamolot Kraft Аl Хoji” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда МЧЖ деб юритилади) ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда институт деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 9 июлда 490/20-А-сон билан рўйхатга олинган Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик Аҳил маҳалласида
жойлашган (Трактор паркининг омборхона биноси ва бостирма) давлат
активини (бундан буён матнда объект деб юритилади) “E-Ijro Auksion”
электрон савдо майдончасига чиқариш орқали сотилиши бўйича олди-сотди
шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Мазкур
шартнома
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 1 мартдаги 114-сонли қарорининг 2-иловасига
мувофиқ,
бошқарма
томонидан
институт
балансидаги
объект
1 476 344 133,28 сўмга МЧЖга сотилган.
МЧЖ томонидан шартномада белгиланган тўловлар 2021 йилнинг
1 июнига қадар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш
жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
тўғрисидаги Низом учинчи бобининг 8-банди талабларига мувофиқ,
объектнинг сотувдан тушган маблағидан савдо ташкилотчиси, баҳолаш
ва экспертиза ҳамда бошқа харажатлар чегирилиб, қолган 76 фоизи, яъни
1 108 137 727,30 сўми институтнинг махсус ҳисоб рақамига 24 фоизи, яъни
349 938 229,68 сўм қисми Жамғармага йўналтирилиши лозим бўлган.
Бундан ташқари, ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида
илмий-тадқиқот
ишларини
амалга
ошириш
тизимини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 18 январдаги
45-сонли қарорининг 10-бандига кўра, ушбу қарорга мувофиқ ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг
бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари
майдонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
1 мартдаги 114-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларни
(18, 20, 21, 24-позициялар) сотишдан тушадиган маблағлар институтнинг
махсус ҳисоб рақамида жамғарилиши ҳамда ушбу қарорнинг 3-иловасида
кўрсатилган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар,
истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ихтиёрида қолдириладиган маблағлар, шунингдек,
баҳоловчи ташкилот ва савдо ташкилотчиси хизматлари учун харажатларни
чегирган ҳолда, институтнинг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилиши
белгиланган.
Мазкур 45-сонли Қарор 10-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли
Фармонига асосан кучини йўқотган бўлса-да, аммо сотилган объект бўйича
харидор МЧЖ томонидан шартномада белгиланган тўловлар 2021 йилнинг
1 июнига қадар амалга оширилган, шартномавий мажбуриятлари
бажарилган.
Шу боис, Тошкент вилоят прокуратураси институт манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бошқармадан институт фойдасига
1 108 137 727,3 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги
ажрими билан МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг Ғазначилиги иккинчи жавобгар сифатида ишга
жалб этилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, бошқармадан
институт фойдасига 1 108 137 727,30 сўм ундирилган, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги жавобгарликдан
озод этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Бошқарма томонидан берилган кассация шикоятида судлар томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, объектни сотиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 мартдаги
114-сонли қарорнинг 2-иловасига мувофиқ сотишдан тушган маблағлар
институтнинг махсус ҳисоб-рақамига ўтказиш белгиланмаганлиги, объект
сотилишидан тушган маблағлар Республика бюджетига йўналтирилганлиги,
бошқармадан асоссиз давлат божи ундирганлиги ҳақида қажлар келтирилиб,
суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ
иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил
мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган институт вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
прокурорнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини
эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация
ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом учинчи бобининг 8-банди
талабларига мувофиқ, объектнинг сотувдан тушган маблағидан савдо
ташкилотчиси, баҳолаш ва экспертиза ҳамда бошқа харажатлар чегирилиб,
қолган 76 фоизи, яъни 1 108 137 727,30 сўми институтнинг махсус
ҳисоб рақамига 24 фоизи, яъни 349 938 229,68 сўм қисми Жамғармага
йўналтирилиши лозим бўлган.
Ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмийтадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2019 йил 18 январдаги 45-сонли қарорининг
10-бандига кўра, ушбу қарорга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб
чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларидан
самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари майдонларини
оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 мартдаги
114-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларни (18, 20, 21,
24-позициялар) сотишдан тушадиган маблағлар институтнинг махсус
ҳисоб рақамида жамғарилиши ҳамда ушбу қарорнинг 3-иловасида
кўрсатилган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар,
истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ихтиёрида қолдириладиган маблағлар, шунингдек,
баҳоловчи ташкилот ва савдо ташкилотчиси хизматлари учун харажатларни
чегирган ҳолда, институтнинг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилиши
белгиланган.
Мазкур 45-сонли Қарор 10-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли
Фармонига асосан кучини йўқотган бўлса-да, аммо сотилган объект бўйича
МЧЖ томонидан шартномада белгиланган тўловлар 2021 йилнинг
1 июнига қадар амалга оширилган, шартномавий мажбуриятлари
бажарилган.
Бироқ, бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли Фармони талабларини нотўғри қўллаган
ҳолда, 1 108 137 727,30 сўм пул маблағларини институтнинг махсус
ҳисоб рақамига ўтказиб бермаган.
Шунингдек, бошқарма сотувдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлигига ўтказилганлиги, шу
сабабли уни ишга жалб қилишни сўраган бўлиб, бироқ, ушбу важ билан
келишиб бўлмайди. Чунки, шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги билан эмас, бошқарма билан тузилган.
Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддасининг 10-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг 13-бандида
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг
ҳудудий органлари ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ
судларга бериладиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озодлиги
белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда бошқарма фақат ўз зиммасига юклатилган
ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар бўйича давлат
божини тўлашдан озод этилган.
Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантириш, бошқарма мажбуриятини лозим даражада
бажармаганлиги натижасида юзага келган низолар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилмаганлиги сабабли ундан давлат божи ундириш,
шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги билан эмас, бошқарма билан тузилганлиги сабабли унинг ишга
жалб қилинишини мақсадга мувофиқ эмас деб топиш, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги шартномада тараф
сифатида иштирок этмаганлиги, шартномада ҳамда қонунчиликда давлат
мулкини сотишдан тушадиган маблағни институт ҳисобига ўтказиб бериш
юзасидан мажбурият унда вужудга келмаганлиги сабабли уни
жавобгарликдан озод этиш, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятида келтирилган важларни тўлиқ ва ҳар томонлама муҳокама қилиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун бошқармадан республика бюджетига
11 081 377,27 сўм давлат божи ундиришни, 30 000 сўм почта харажатини
бошқарма зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори
6
ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти
эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан республика бюджетига (Суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси) 11 081 377,27 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров