Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/333 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон туман прокуратураси Ответчик / Подсудимый "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070624 Claim ID 3170881 PDF Hash 6c56fb7dcf1e4483... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ер кодексининг 87-моддаси збекистон Республикаси ер кодекси 87 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 март 4-1103-2301/333-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Оққўрғон туман прокуратураси, жавобгар "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти хисобидан 65.274.074 сўм моддий зарарни ундиришни, ундирилган зарар суммасининг 95 фоизини Республика бюджетига ҳамда 5 фоизини қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтиришни белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар Оққўрғон туман прокурор ёрдамчиси К.Мухамедов, жавобгар "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Сулаймонов (буйруқ асосида), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оққўрғон туман филиали ишончли вакили М.Казбеков (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Оққўрғон туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти хисобидан 65.274.074 сўм моддий зарарни ундиришни, ундирилган зарар суммасининг 95 фоизини Республика бюджетига ҳамда 5 фоизини қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтиришни белгилашни сўраган. Суднинг 2023 йил 16 февралдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оққўрғон туман филиали ҳамда Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Оққўрғон туман прокурор ёрдамчиси К.Мухамедов даъвони қўллаб-қувватлаб, Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан Оққўрғон тумани, "Толовул" МФЙ "Озод" массиви Оҳангарон дарё бўйи ҳудудидан балиқчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган 4 гектар ер майдони учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисда" ПФ-5742-сонли Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқаэҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 146-қарори талаблридан келиб чиқиб 65.274.074 сўм моддий зарар ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Сулаймонов даъво талабига нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан ҳам Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан Оққўрғон тумани, "Толовул" МФЙ "Озод" массиви Оҳангарон дарё бўйи ҳудудидан балиқчилик йўналишида фойдаланиш учун 4 гектар ер ажратилганлигини, лекин ер майдони учун тўловларни амалга ошириш бўйича огохлантирилмаганлигини, қарорда ҳам қайд этилмаганлигини, ховуз тайёр ҳолатга келтирилиб, ховузга балиқ ташлаш арафасидалигини, 2та янги иш ўринлари яратганлигини, ер майдонидан қарорда қайд этилган мақсадда фойдаланишини бу даъво асоссизлигини билдириб, бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан имконият берилган тақдирда тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Судда сўралган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оққўрғон туман филиали ишончли вакили М.Казбеков Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан Оққўрғон тумани, "Толовул" МФЙ "Озод" массиви Оҳангарон дарё бўйи ҳудудидан балиқчилик йўналишида фойдаланиш учун 4 гектар ер ажратилганлигини, бироқ комиссия аъзоларининг хулосаларида ва туман ҳокимининг қарорида зарарни тўлаш белгиланмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисда" ПФ-5742-сонли Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида зарар ундирилиши лозимлигини билдирди. Учинчи шахс Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан "Оққўрғон тумани заҳира ерлари ҳисобидан фуқаро Нишонов Шерзод Қўчқорович томонидан балиқчилик йўналишида юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) очган ҳолда "Балиқ боқиш учун сунъий сув ҳавзаси" ташкил этиш учун ижара асосида ер майдони ажратиб бериш тўғрисида"ги 20-10-133-Q/21-сонли қарорига асосан "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамиятига Оққўрғон тумани "Озод" массиви охангарон дарё бўйи давлат заҳира ерлари қишлоқ хўжалиги харитасининг 139қ-контури (ҳозирда 1071қ-контура)даги жами 4 гектар тупроқ сифатини баҳолаш балл бонитети аниқланмаган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер турларидан иборат ер майдонлари "Балиқ боқиш учун сунъий сув хавзаси" ташкил этиш мақсадида узоқ муддатга ижара асосида ажратиб берилган. масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 27 июлда "Узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида" 318-сонли ижара шартномаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлари Палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Оққўрғон туман бўлимининг 2023 йил 30 январдаги 41-сонли маълумотномасига асосан "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома 27.07.2021 йилда 318-сон билан расмийлаштирилиб, R-OQQT00264023-cсонли ариза билан 11:07:000197234 кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда ушбу ер майдони яйлов ер майдони ҳисобланиши маъулм қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Оққўрғон тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2023 йил 31 январдаги 6-сонли маъулмотномасига асосан Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан Нишонов Шерзод Қўчқоровичга Оққўрғон тумани "Озод" массиви охангарон дарё бўйи давлат заҳира ерлари қишлоқ хўжалиги харитасининг 1071-контури (собиқ 139қ-контури)даги жами 4 гектар ер майдонида "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти томонидан сунъий балиқ хавзаси ташкил этиш мақсадида ковлаш ишлари бошланиб, туман ҳокимининг 14.04.2021 йилдаги 20-10-133-Q/21сонли қарори қабукл қилинишида Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисда" ПФ-5742-сонли Фармони инобатга олинмаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун беришда, қишлқо хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги қопланмаганлиги маълум қилинган. Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023 йил 08 февралдаги "Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Озод массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 1071-контури (собиқ 139қ-контури)да жойлашган балиқ ховуз ўрганиш юзасидан" Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 14 апрледаги қарорига асосан "Балиқ боқиш учун сунъий сув ҳавзаси" ташкил этиш учун ижара асосида ер майдони ажратиб бериш тўғрисида"ги 20-10-133-Q/21-сонли қарорига асосан Оққўрғон тумани "Озод" массиви охангарон дарё бўйи давлат заҳира ерлари қишлоқ хўжалиги харитасининг 139қ-контури (ҳозирда 1071қ-контура)даги жами 4 гектар ер майдонига 65.274.074 сўм нобудгарчилик ташкил этиши юзасидан хулоса берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисда" ПФ-5742-сонли Фармонинг 5-бандида қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг 10 баробари, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланиши, бунда суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилиши шунингдек, ушбу меъёр ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам қўлланилади ҳамда ҳисобланган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига ундирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқаэҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 146-қарорида Ч — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Ч1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Ч3х1) ҳисобланиши белгиланган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан 65.274.074 сўм моддий зарарни ундириб, ундирилган зарар суммасининг 95 фоизини Республика бюджетига ҳамда 5 фоизини қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтиришни белгилашни, ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи харажатини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмиларига нисбатан мутаносиб равишда ундиришни, даъво талабининг рад қилинган қисми юзасидан прокуратура идоралари давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олиб, ундирувсиз қолдиришни ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "MEROS CITY MALL" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: 65.274.074 сўм моддий зарар суммасининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига; Республика бюджетига 1.305.481,48 сўм давлат божи; Оққўрғон туман прокуратураси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов