← Назад
Решение #633527 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/2263-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар “А”
МЧЖ суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан
жами 5 676 027 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб
қуйидагиларни,
аниқлади:
“А” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 5 000 000 сўм асосий қарз, 676 027 сўм қўшимча фоизни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, “А”
масъулияти чекланган жамияти билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
олди-сотди шартномаси тузилганлиги ҳақида шартнома тақдим қилинмаган бўлсада,
даъвогар томонидан жавобгарга 10.03.2022 йилдаги 95/03-сонли счёт-фактура билан
15 500 000 сўмлик товарлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу етказиб
берилган товарлар учун 10 500 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган 5 000 000 сўм
тўловлар амалга оширилмасдан келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек
гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва
бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги
«Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»
ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи хатбошисига кўра, судларга
тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд
эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 000 000
сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Бундан ташқари суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича 676 027 сўм
қўшимча фоизни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 000 000 сўм асосий қарз, 676 027 сўм қўшимча
фоиз ва Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 30
000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “А” МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси фойдасига жавобгар «Б»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 000 000 сўм асосий қарз, 676 027 сўм
қўшимча фоиз, жами 5 676 027 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд
хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 30
000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев