← Назад
Решение #633569 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 129 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 март
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/896-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Oltin Vodiy Export” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - “IMC Global”
МЧЖ ҳисобидан 44.525.891,55 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида
даъвогар “Oltin Vodiy Export” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Х.Раимназаров
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “Oltin Vodiy Export” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
- “IMC Global” МЧЖ ҳисобидан 44.525.891,55 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси
жавобгарнинг манзилига юборилган. Бироқ, жавобгар ўзининг манзилида
йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан
қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 129-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчи Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан
жамият банкрот деб топилганлигини, жамиятни тугатиш жараёнида
“Oltin Vodiy Export” МЧЖ томонидан учинчи шахс сифатида Тошкент вилоят
божхона бошқармасига “IMC Global” МЧЖ номидан божхона тўловчи учун
44.525.891,55 сўм тўлаб берганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тугатиш бошқарувчининг важларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни
лозим топди.
1
Иш ҳужжатларидан аниқланича, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “IMC Global” масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб топишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг (4-1102-2201/3038-сонли)
2022 йил 5 октябрдаши ҳал қилув қарори билан Қарздор “IMC Global”
масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб
топилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда даъвогар - “Oltin Vodiy
Export” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - “IMC Global” МЧЖ
ҳисобидан 44.525.891,55 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаби
юқорида келтирилган 4-1102-2201/3038-сонли банкротлик иши доирасида
кўрилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида
иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга
кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, иқтисодий
суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогар - “Oltin Vodiy Export” МЧЖ
тугатиш бошқарувчисининг даъвосини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан почта
харажатлари ва давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 107, 118, 128, 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар - “Oltin Vodiy Export” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар - “IMC Global” МЧЖ ҳисобидан 44.525.891,55 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар - “Oltin Vodiy Export” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
890.517,83 сўм давлат божи, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига 30.000 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
2