← Назад
Решение #633591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
5 423 символов
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 14 март
4-1802-2301/490-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Р.Раджабов (2023 йил 14 мартдаги 61–сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Шаҳрисабз туман Ирригация бўлимининг, «Nomoz Oq oltini» фермер хўжалигига
нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/490-сонли
иқтисодий ишни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Шаҳрисабз туман Ирригация бўлими (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади), «Nomoz Oq oltini» фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб
жавобгардан даъвогар фойдасига 2.747.300 сўм миқдоридаги қарздорликни
ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида,
даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Олдиндан суд мажлиси ўтказиладиган кун ва жой тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд низо уларнинг
йўқлигида кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 май куни 2022-77-4-67-IB-сонли «Туман
ирригация бўлимлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилари
(кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар) ўртасида тузиладиган сув
истеъмоли тўғрисида» шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (ТИБ) томонидан жавобгар
(истеъмолчи)га шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда сувни етказиб
беришни ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатишни, жавобгар (истеъмолчи) эса
мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда ва белгиланган муддатларда даъвогарга
кўрсатилган хизматларига тўловларини амалга ошириш ва ушбу шартнома
шартларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши, шартноманинг 2.2бандига кўра, ҳар ой учун белгиланган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни
100 фоиз ой бошланишидан беш кун олдин жавобгар томонидан амалга ошириши
кераклиги кўрсатилган.
Шартноманинг 1.2. ҳамда 1.3. бандларига кўра даъвогар (ТИБ) томонидан
шартномада белгиланган миқдор ҳамда муддатларда сувни етказиб бериш ва сув
хўжалиги хизматларини кўрсатилишига қарамасдан, жавобгар (истеъмолчи)
томонидан шартноманинг 2.1.-бандида белгиланган шартлар бажарилмасдан
қолганлиги натижасида жавобгарни даъвогар олдида 2.747.300 сўм миқдорида
қарздорлиги юзага келган.
Ушбу қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга юборилган
талабномага жавоб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса-иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 2.747.300 сўм қарздорликни ундириш
бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат этган бўлиб, суд даъвогарни ушбу
талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бундай ҳолатда, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгар «Nomoz Oq oltini»
фермер хўжалигидан даъвогар Шаҳрисабз туман Ирригация бўлими фойдасига
2.747.300 сўм миқдорида қарздорликни ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар «Nomoz Oq oltini» фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогар Шаҳрисабз туман Ирригация
бўлими фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 113, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига
асосланиб, судқ а р о р қ и л д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Nomoz Oq oltini» фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар Шаҳрисабз туман Ирригация бўлими фойдасига 2.747.300 сўм
миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров