← Назад
Решение #633595 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 75 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/898-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси
“Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ манфаатида жавобгар - ЯТТ “Турсунова
Шохзода Абдигаффаровна”дан 1.997.232 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси
“Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна” ўртасида
2018 йил 31 декабрда 38/2018-сонли агентлик битими тузилганлигини, мазкур
битимга асосан жавобгар даъвогар олдида транспорт воситаси эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича суғурта
хизматларини олиб бориш мажбуриятини олганлигини, 2020 йил 6 январь куни
ҳайдовчи Н.Неъматов бошқарувида бўлган “Камаз” русумли, давлат рақами
10/588VBA бўлган транспорт воситасини Тошкент шаҳар, Сирғали тумани,
ТҲАЙ кўчаси бўйлаб Янги Сирғали кўчаси томондан ҳаракатланиб келаётиб
“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 73-банди талабини бузиб, ҳайдовчи Т.Алимов
бошқарувида бўлган “Нексия” русумли давлат рақами 10F792CA бўлган
автомашина билан йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги натижасида
транспорт воситасига зарар етганлигини, суғурта агенти ЯТТ “Турсунова
Шохзода Абдигаффаровна” томонидан ТВЭФЖМС бўйича суғурталанувчи
“Нуристон Қурилиш Хизмати” МЧЖга 2019 йил 13 декабрда берилган KFL
0033717-сонли суғурта полиси суғурта агенти томонидан расмийлаштирилиб
лекин, “Kafolat-Online” АМТ базасига киритилмаганлиги аниқланган.
Хусусан, жабрланувчи Т.Алимов “Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖга
ариза билан мурожаат қилиб, транспорт воситасига етказилган зарарни тўлаб
беришни сўраган.
Мазкур, ҳолатдан келиб чиқиб, “Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ
томонидан Т.Алимовга 1.997.232 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилган.
“Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ суғурта агенти ЯТТ “Турсунова
Шохзода Абдигаффаровна” томонидан юқоридаги битим талаблари
бажарилмаганлиги боис, жавобгардан 1.997.232 сўм миқдоридаги қарздорликни
ундириб беришни сўраган.
1
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар ҳамда жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ЎзР
ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари агентлик битимидан
(суғурта шартномаси), шунингдек зиён етказиш натижасида келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ЎзР ФКнинг 957-моддасига кўра, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг
суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш
ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, “Kafolat sug’urta
kompaniyasi” АЖ ва ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна” ўртасида
2018 йил 31 декабрда 38/2018-сонли агентлик битими тузилган.
Агентлик битимининг 4.1.6-бандига асосан суғурта агенти суғуртага доир
ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, тақдим
этилган реквизитларни ва бошқа маълумотларни аниқ қилиб тўлдириш,
“Компания” талабларига риоя этган ҳолда суғурта ҳужжатларини
расмийлаштириши белгиланган.
Мазкур битимнинг 4.1.14-бандига кўра, агентлик фаолияти ва суғурта
полисларини сотиш билан боғлиқ бўлган иш жараёнида Ўзбекистон
Республикасига қонунларига, суғурта қоидаларига, “Компания”ни ички ҳужжат
ва кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши”, 4.1.18-бандида “Ихтиёрий ва мажбурий
суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари ва улар бўйича олинган
суғурта мукофоти ҳисобини юритиш, шунингдек суғурта шартномаси
2
тузилгандан сўнг 72 соатдан кечиктирмай “Kafolat-Online” маълумотлар базасига
тўлиқ ва тўғри киритиши белгиланган.
Бироқ, ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна” 2019 йил
13 декабрдаги KFL 0033717-сонли суғурта полисини “Kafolat-Online”
маълумотлар базасига киритмаган.
Даъвогар - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ 2022 йил 3 июнда жавобгар
- ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна”га 190-сонли огоҳлантириш хати
юборган. Бироқ, жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг мажбуриятини лозим даражада
бажармаганлиги оқибатида агентлик келишуви талабини бузганлиги, бунинг
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 1.997.232 сўм қарздорлик вужудга
келганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, даъво талаби қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 326, 333-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна” ҳисобидан
даъвогар - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” АЖ ҳисобига 1.997.232 сўм қарздорлик,
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Турсунова Шохзода Абдигаффаровна”дан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига
апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3