Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/2260 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Amir Holding Stroy” хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Liberty Of Trade масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046034 Claim ID 3189375 PDF Hash 325f1c911c2e212d... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/2260-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А» МЧЖ суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 854 336 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: «А» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 854 336 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан ёзма фикр тақдим қилиниб, даъвогар олдида ҳеч қандай қарздорликлари мавжуд эмаслиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўраган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, «А» масъулияти чекланган жамияти билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида олди-сотди шартномаси тузилганлиги ҳақида шартнома тақдим қилинмаган, даъвогар томонидан жавобгарга 232 000 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан эса 231 145 665 сўмлик товарлар етказиб берилиб, қолган 854 336 сўмлик тўловлар учун товарлар етказиб берилмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 854 336 сўм маблағни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгарнинг судга тақдим қилинган ёзма фикрига кўра, тарафлар ўртасида 2019-2020 йиллар давомида бир неча шартномалар тузилганлиги, даъвогар томонидан амалга оширилган жами 433 778 220 сўм тўловлар учун счёт-фактураларга асосан даъвогарга жами 433 778 220 сўмлик товарлар етказиб берилиб, тарафлар ўртасида ҳеч қандай қарздорликлар мавжуд эмаслиги билдирилган. Шу сабабли суд, даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ушбу қарздорлик айнан қайси шартномавий муносабат орқали юзага келганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантириш учун асослар етарли эмас деб ҳисоблаб, даъвони рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «А» МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 30 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев