Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/334 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый KOMFORT-ELIT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076804 Claim ID 3185487 PDF Hash 5746cfe0014f740f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2301/334-сонли иш 2023 йил 14 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жавобгар “Komfort-Elit” МЧЖ ҳисобидан 50.330.305 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Абдуғаффоров (2023 йил 6 мартдаги 38-01-08-134/1139-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Komfort-Elit” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 50.330.305 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, судга ёзма маълумотнома тақдим қилиб, ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан 9.500.000 сўм қарздорлик қоплаб берилганлиги, бугунги кунда қолган қарздорлик 40.835.305 сўмни ташкил қилишини билдириб, суддан мазкур суммани ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай, жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади. ИПК 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 6 октябрда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 12-11/599-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарга келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг суткалик меъёри доирасида газ қабул қилиб олиши, шунингдек ой охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида етказиб бериладиган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекси бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиши қайд қилинган. Шартноманинг 4.2-бандида газ учун нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланиши, 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида 2023 йил 1 февраль ҳолатига даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ учун 50.330.305 сўм қарздорлик юзага келган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар шартномада белгиланган талабларини бузиб, 50.330.305 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Лекин, даъво ариза билан судга мурожаат қилингандан сўнг, жавобгар томонидан 9.500.000 сўм қарздорлик тўлаб берилган. Натижада қолган қарздорлик суммаси 40.830.305 сўмни ташкил этади. Шу сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби 40.830.305 сўмга қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 1.006.606,1 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон процессуал кодексининг 118, моддаларини қўллаб, суд Республикаси Иқтисодий 128, 170, 176-180, 186- ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Komfort-Elit” МЧЖдан: - “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 40.830.305 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 1.006.606,1 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров