← Назад
Решение #633767 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон ИПК | 110 | — | law | |
| збекистон Республикасининг ИПК | 110 | — | law | |
| мазкур кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 14 март
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судъя ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи ***** бошқармасининг жавобгар
"*****" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи ***** бошқармаси ишончли вакили ***** (ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга очиқ, суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
***** бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
"жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** бошқармаси ишончли вакили
***** аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар
томонидан 2023 йил юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим
этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш
юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик
ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра мазкур мазкур
иқтисодий иш юзасидан иш юритишдан тугатишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ***** бошқармаси томонидан «*****» масъулияти
чекланган жамиятига 2023 йил юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим
этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу
огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим
этилмаган.
бошқармаси
томонидан
«*****» масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига
асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи
ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10
кунга тўхтатилган юзасидан хабарнома берилган.
***** бошқармасининг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги қарорига
асосан «*****» масъулияти чекланган жамияти солиқ органига 2023 йил юридик
шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун
ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
***** бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат этиб, қарздор «*****» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 августдаги *****-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул
қилган ҳал қилув қарорига асосан «*****» масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 19 майга қадар
этиб белгиланган.
Ўзбекистон ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ ишда тараф
ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, иш юритиш тугатиш назарда
тутилганлигин инобатга олиб, мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикасининг ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 4-бандига асосан ушбу иқтисодий
иш юзасидан иш юритишни тугатишни, мазкур кодекснинг 118-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга
олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси
1-қисми 4-банди, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи ***** бошқармасининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага асосан юритилган *****-сонли
иқтисодий иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
*****