← Назад
Решение #633801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 217 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/891-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар - “Ibroxim Trade” ОКнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили А.Йўлдошев
(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар “Ibroxim Trade” ОКга шахсий кабинет орқали 2023 йил 6 февралда
20/1-00897-сонли сўровнома юборилганлигини, аммо жавобгар ушбу сўровномада
кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаганлигини баён этиб, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Жавобгарга тегишли тартибда юборилган конверт (суд ажрими) почта алоқа
бўлими томонидан қайтарилган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб,
аризада келтирилган важлар жавобгар томонидан баратараф этилмаганлигини
билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўради.
Суд аризачи вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра, ариза талабларини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 217-моддасининг
4-бандига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар - “Ibroxim Trade” ОК
Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг сўровномасига биноан тегишли
ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу боис, солиқ инспекцияси жавобгар “Ibroxim Trade” ОКнинг шахсий
кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда, белгиланган муддатларда
тегишли ҳужжатларни тақдим этиши тўғрисида 2023 йилнинг 15 февраль куни
хабарнома юборган. Жавобгар ушбу хабарнома билан тегишли ҳужжатлар тақдим
этилмаганда банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операциялари тўхтатиб турилиши
ҳақида огоҳлантирилган.
1
Бироқ, жавобгар “Ibroxim Trade” ОК огоҳлантирилганлигига қарамасдан
хабарномага жавобан ҳужжатларни солиқ органига тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми
иккинчи бандига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари
бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда
тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган
ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Мазкур модданинг 1-қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши
белгиланган.
Аризачи томонидан асосли равишда судга ариза киритилган, шу сабабли ариза
талаби қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги
ЎРҚ-600-сонли Қонуннинг 9-моддаси, 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати
органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги маълум қилинган.
Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, шу билан бирга
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар
давлат божи тўловидан озод қилинганлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳеч бир
тарафдан ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 129, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи
Чирчиқ
шаҳар
Давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ibroxim Trade” ОКнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операциялари Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекциясига 2023 йил
6 февралда 20/1-00897-сонли сўровномага асосан тегишли ҳужжатларни тақдим
этгунига қадар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш
учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари) чиқим қисми тўхтатилсин.
Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини тўхтатишга
асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича
операциялар Банклар томонидан тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
2