← Назад
Решение #633825 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
4-1104-2302/821-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Пискент туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 606 315 748 сўм асосий қарз,
111 562 052 сўм пеня ва пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалаш харажатлари учун
ушлаб қолинган 24 561 217 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни, даъвогар вакили М.Авазов (раҳбар), Ўртачирчиқ тумани фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили О.Хайдаров (2023 йил 28
февралдаги 7-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Нарматов (2023 йил 4
февралдаги 26-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Пискент туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси
ҳисобидан 606 315 748 сўм асосий қарз, 111 562 052 сўм пеня ва пахта хом ашѐсини
қуритиш-тозалаш харажатлари учун ушлаб қолинган 24 561 217 сўм ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан Пискент тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Ўртачирчиқ
тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили асосий қарз ундириш талабига эътироз билдирмади, пеня
суммасини камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2021 йил 16 ноябрь куни тарафлар ўртасида
пахта хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 62сонли фьючерс шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 60,6 гектар ер майдонидан 185,4
тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 224,163 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 606 315.748 сўмни ташкил
этган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
606 315 748 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 606 315 748 сўм
асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.3бандига асосан 111 562 052 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня
шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши,
судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 25.000 000 сўмга қаноатлантиришни
ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатномага асосан асосан жавобгар томонидан қуритиш тозалаш учун ушлаб
қолинган 24 561 217 сўмни ундиришни сўраган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалашга
қилинадиган харажатлар жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 606 315 748 сўм қарздорлик,
25 000 000 сўм пеня ва қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган 24 561 217 сўмни
ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер
хўжалиги фойдасига 606 315 748 сўм қарздорлик, 25 000 000 сўм пеня, қуритиш
тозалаш учун ушлаб қолинган 24 561 217 сўм ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
14 848 780,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов