← Назад
Решение #634036 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 март
4-1105-2301/328-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили
М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома),
Юқоричирчиқ туман прокурори ѐрдамчиси Қ.Ўсаровлар иштирокида,
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Kerma”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан етказиб берилган электр
энергияси учун муддати ўтган 18.466.123 асосий қарздорлик, ўз вақтида
тўловни амалга оширмаганлик учун 2.479.731 сўм пеня ва электрга қайта
уланиш харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман прокуратураси (матнда прокуратура деб
юритилади) даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
корхонаси” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр
таъминоти корхонаси ва “Kerma” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 1 январ куни 20-0451-сонли
электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома
тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб
берилган электр энергияси бўйича 2023 йил 1 февраль куни ҳисоб-китобига
кўра 18.466.123 асосий қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, суддан
жавобгар ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун муддати ўтган
18.466.123 асосий қарздорлик, 2.479.731 сўм пеня ва электрга қайта уланиш
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, электрга қайта уланиш
харажатларининг суммасига аниқлик киритиб, электр қурилмаларини электр
тармоғидан узиш далолатномасига асосан тармоқдан ўчириб-ѐқиш
харажатлари 2.700.000 сўмни ташкил қилишини билдириб, даъво
талабларининг электрга қайта уланиш харажатларини ундириш қисмини
2.700.000 сўм деб ҳисоблашни, шунингдек, судга ѐзма маълумотнома тақдим
қилиб, судга даъво ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар
томонидан 26.345.854,78 сўм тўлов амалга оширилганлиги, асосий қарз ва
пеня суммаси тўлиқ қопланганлиги, лекин, электрга қайта уланиш
харажатлари учун алоҳида ҳисоб-рақам мавжудлиги, жавобгар томонидан
2.700.000 сўм пул суммаси ушбу ҳисоб-рақамга тўланмаганлиги, шу сабабли
электрга қайта уланиш харажатлари тўланмаган деб ҳисобланишини маълум
қилиб, суддан жавобгар ҳисобидан 2.700.000 сўм электрга қайта уланиш
харажатларини ундиришни сўради ва даъво талабларининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Суд муҳокамасида прокурор ѐрдамчиси қатнашиб, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай жавобгар
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштироксиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришини лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 1 январда даъвогарнинг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида
юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти тўғрисида 20-0451-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган,
жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида
тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль куни ҳолатига етказиб берилган
электр энергиясидан умумий 18.466.123 қарздорлиги вужудга келган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган
электр энергиясидан 18.466.123 асосий қарздорлиги мавжудлиги, лекин,
судга ариза билан мурожаат қилингандан сўнг
жавобгар томонидан
26.345.854,78 сўм миқдорида тўлов амалга оширилиб, асосий қарз ва пеня
суммаси тўлиқ тўлаб берилганлиги ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг асосий қарз ва пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан
ташқари,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгардан
электрга қайта уланиш харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон
қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг
(бундан буѐн матнда Қоида деб юритилади) 132-моддасига асосан
истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани учун электр
тармоқларидан узиб қўйиши ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни
қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида,
маиший истеъмолчи - юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар
уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади.
Суд муҳокамасида даъво талабларининг электрга қайта уланиш
харажатларини
ундириш
қисми суммасига
аниқлик
киритилиб,
2022 йил 15 декабрь куни жавобгарга нисбатан тузилган У-2727239-000649сонли юридик истеъмолчилар учун электр қурилмаларини электр тармоғидан
узиш тўғрисидаги далолатномага асосан тармоқдан ўчириб-ѐқиш
харажатлари 2.700.000 сўм этиб белгиланганлиги аниқланди.
Жавобгар томонидан қарздорлик ва пеня ошиқчаси билан тўлаб
берилганлигига қарамай, электр тармоғидан ўчириб-ѐқиш харажатлари учун
алоҳида очилган ҳисоб-рақамга 2.700.000 сўм тўлаб берилмаган. Шунга
асосан суд мазкур суммани тўлаб берилмаган деб ҳисоблаб, жавобгар
ҳисобидан даъвогарга ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан республика бюджетига 472.917,08 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси бўйича
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Kerma” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 2.700.000 сўм
электрга қайта уланиш харажатлари ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30.000
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағига) 472.917,08 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров