← Назад
Решение #634125 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 14 март
4-1001-2303/506-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар- "ХХХХ " МЧЖ
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 50 000 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлар, иштирокисиз очиқ суд
мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ " МЧЖ (бундан кейн матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
"ХХХХ" МЧЖ (бундан кейн матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
50 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъво аризада, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд уларнинг суд мажлисидан
хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар иштирок этмаган бўлсада, судга мурожаат қилиб
иш бўйича даъво талабларидан воз кечиши ҳақида маълум қилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг 4-1001-2303/506-сонли
иқтисодий иш бўйича жавобгарга нисбатан даъво аризаси талаларидан воз
кечганлиги тўғрисида ѐзма хатини қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича
қуйидагиларга асосан, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
ИПК 50-моддасининг учинчи қисмига кўра давлат органи ва бошқа шахс
томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган
даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво
аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим
этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ѐки қисман
воз кечишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигини инобатга олиб, даъводан воз
кечишни қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи бандига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогар ҳисобидан 1.000.000 сўм давлат божи
ундиришни, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқорида
қайд
этилганлардан
келиб
чиқиб
ҳамда
ИПКнинг
50,107,118,128,157,170,195-196-моддаларини қўллаб, суд
қ и л д и:
Даъвогар "ХХХХ " МЧЖнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги мурожаати
иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар "ХХХХ " МЧЖ томонидан почта харажати тўланганлиги инобатга
олинсин.
Даъвогар "ХХХХ " МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.000.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажримдан норози бўлган тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест келтириши) қилиши мумкин.
Судья
Т.Салимов