← Назад
Решение #634173 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс | 597 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 март
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/371-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Бригада-2020” фермер хўжалигига
нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш юзасидан берган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Бригада-2020” фермер хўжалиги “Лизинг олувчи” (кейинги ўринларда
жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали
“Лизинг
берувчи”
(кейинги
ўринларда
даъвогар)
ўртасида
2021 йил 17 февраль куни лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
“Лизинг берувчи” бир дона “TTZ-811” русумли трактоор билан бутланган
MX-1,8 русумли бир дона пахта териш машинасини “Лизинг олувчи”нинг
буюртмаси асосида “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”
акциядорлик жамиятидан ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган
кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизингга бериш,
“Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан
фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк
ҳуқуқини ўзига қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
2021 йил 17 мартдаги техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан бир дона “TTZ-811” русумли
трактор билан бутланган МХ-1.8 пахта териш машинаси техник соз ҳолатда
қабул қилиб олинган.
Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги
оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан
30.988.359 сўм қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Бригада-2020” фермер
хўжалигидан 30.988.359 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво
аризаси киритилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
қарздорликни бартараф қилмаганлигини билдириб 30.988.359 сўм асосий
қарзни ундириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили
иштирокида кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
“Лизинг
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуннинг
23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб
қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида
лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб
қилишга ҳақли деб белгиланган.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг
даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори
тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан
шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг
тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ
бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг
олувчидан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни
талаб этишга ҳақлидир.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Бригада2020” фермер хўжалигидан 30.988.359 сўм асосий қарзни ундиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 30.000
сўм почта харажати ҳамда 619.767 сўм давлат божини Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ
жавобгар “Бригада-2020” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Бригада-2020” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти фойдасига 30.988.359 сўм асосий қарз ва олдиндан
ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Бригада-2020” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
619.767 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
О.Эргашев