← Назад
Решение #634352 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 13 март
4-1901-2201/4395-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- Н.Юлдашев (2022 йил 20
июндаги 10/32-сонли ишончнома асосида), жавобгар “GOLD SWEET
PRODUKT” хусусий корхонаси вакили- А.Якубов (ишончномага асосан)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси АТ “Халқбанк” манфаатида, жавобгарлар- “GOLD
SWEET PRODUKT” хусусий корхонаси ва “TERMIZ UNIVERSAL PLAST”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда ССП деб юритилади) даъвогар- АТ
“Халқбанк” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ўзининг даъво аризасида жавобгар- “GOLD SWEET PRODUKT” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча
жавобгар “TERMIZ UNIVERSAL PLAST” масъулияти чекланган жамиятидан
(1000000000 сўм чегарасида) (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади) 2124476250 сўм асосий кредит қарзи, 599211250 сўм муддати
ўтган кредит қарзи, 143436684 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами
2867124184 сўм ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим
деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 13 мартда иш бўйича медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “XALQBANK” акциядорлик тижорат банки
манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Д.Жумаев