Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/454 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Ответчик / Подсудимый SHERZOD ILG`OR AGRO фермер хўжалиги
Source ID 1045633 Claim ID 3194268 PDF Hash 343df25736db3b24... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032 -моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034 -моддаси ИПКнинг 2034 law
Мазкур кодекс 2034 -моддаси Мазкур кодекс 2034 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/453-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида Арнасой туман прокурорининг жавобгар “SHERZOD ILG`OR AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан 4.679.953 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Арнасой туман прокурори судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHERZOD ILG`OR AGRO” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 4.679.953 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 06 сентябрда электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлигига келишилган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган электрнинг ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар жавобгарнинг асосий қарздорлиги 4.679.953 сўмни ташкил этганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, даъво аризасида жавобгарнинг электр энергияси истеъмолидан 2023 йилнинг 01 февраль ҳолатига бўлган 4.679.953 сўм асосий қарздорлик ундириш сўралган бўлиб, иш ҳужжатларидан, хусусан, таққослаш далолатномасидан кўринишича, мазкур ундириш сўралган 4.679.953 сўмнинг 4.356.900 сўм қисмини асосий қарз ва 323.053 сўм қисмини кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган хизмат ҳақи суммасини ташкил этган. Мазкур асосий қарздорлик ва пеняни қўшиб ҳисобланганда жами қарздорлик 4.679.953 сўмни ташкил этган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризасида пеня ундириш талабининг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган электр энергиясидан асосий қарздорлик 4.356.900 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд, даъвонинг 323.053 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Жавобгар томонидан даъво талабини инкор этувчи далиллар ёки ҳужжатлар, шунингдек ёзма фикр тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар, мавжуд қарздорликни тасдиқловчи икки томонлама имзоланган таққослаш далолатномаси, ҳисоб-варақ фактура, истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 4.679.953 сўм асосий қарз ундириш талабини 4.356.900 сўмга қаноатлантирилиши лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, еттинчи қисмига кўра эса давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: манфаатида Арнасой туман прокурорининг жавобгар “SHERZOD ILG`OR AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан 4.679.953 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг фойдасига жавобгар “SHERZOD ILG`OR AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан 4.356.900 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SHERZOD ILG`OR AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 279.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича манфаати кўзланган шахс даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 21.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов