Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/354 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый Бахмал Элита боғи фермер хўжалиги
Source ID 1069220 Claim ID 3186267 PDF Hash 7db34920f9149fe2... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддаси лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс 597 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/354-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл ” фермер хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Даврон Ботиржон унумли даласи” фермер хўжалиги “Ўтказувчи-лизинг олувчи”, “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” (кейинги ўринларда жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали “Лизинг берувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида 2022 йил 11 апрель куни лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “Ўтказувчи-лизинг олувчи” 2020 йил 20 апрелда тузилган 20/04-04-053-сонли лизинг шартномасидаги ўзининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига воз кечган, “Лизинг берувчи” лизинг шартномасидаги “Ўтказувчи- лизинг олувчи” тарафи барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи- лизинг олувчи” фойдасига воз кечишига розилик берган, “Қабул қилувчи- лизинг олувчи” лизинг шартномаси бўйича “Лизинг олувчи”нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига қабул қилиб, унинг ўрнига шартноманинг тарафи бўлишни ўз зиммасига олган. 2022 йил 11 апрелда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан бир дона “DOMINATOR-130” русумли уриш комбайн техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган. Лизинг шартномасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Акмал Асл ” фермер хўжалиги (Кафил), “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги (Лизинг олувчи) ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2022 йил 06 апрель куни 390-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Кафил”, “Лизинг олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Лизинг олувчи” билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан 241.187.261 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл ” фермер хўжалигидан 241.187.261 сўм асосий қарзини ва унга ҳисобланган 2.045.400 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгарлардан 241.187.261 сўм асосий қарзини ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги, лизинг шартномаларига асосан лизинг объектлари жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва кафилдан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ва тўлов кечиктирилганлиги учун шартномада кўрсатилган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақлидир. Шу сабабли, суд даъво талабининг 241.187.261 сўм асосий қарзни жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл ” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл ” фермер хўжалигидан 241.187.261 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундиришни лозим деб топади. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва кафилдан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда 241.187.261 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 4.823.745 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Акмал Асл ” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда 241.187.261 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалигидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бахмал элита боғи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 4.823.745 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. О.Эргашев