← Назад
Решение #634497 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 13 март
4-1901-2302/857-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Қултўраев раислигида,
З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар “Рент Люкс” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими
давлат ижрочиси Б.Қуллаевнинг 2022 йил 22 декабрь кунидаги “Молмулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Рент Люкс” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Б.Қуллаевнинг 2022 йил 22 декабрь кунидаги “Мол-мулкни электрон
онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўрган.
Суд мажлисида “Рент Люкс” масъулияти чекланган жамияти ва
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимидан вакил иштирок этмади.
“Рент Люкс” масъулияти чекланган жамияти 2023 йил 23 февралдаги
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримини шахсан олиб кетган
бўлсада, биринчи суд мажлисига келмади ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг биринчи қисми, 6-бандига асосан, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридаги ҳолатлар ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб
суд, “Рент Люкс” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни ҳамда олдиндан иш учун тўланган давлат божи ва
почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
даъвогар “Рент Люкс” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Б.Қуллаевнинг 2022 йил 22 декабрь кунидаги “Мол-мулкни электрон
онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Рент Люкс” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан иш
учун тўланган 1500000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Суднинг 2023 йил 23 февралдаги “Ижро иши юритишни тўхтатиб
туриш тўғрисида”ги ажрим бекор қилинсин.
Даъвогарга мазкур талаб билан қайта судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтирилиши) мумкин.
С.Б.Қултўраев