← Назад
Решение #634540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс | 597 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 март
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/351-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Рухсора Азизбек” фермер
хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш
юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Рухсора Азизбек” фермер хўжалиги “Лизинг олувчи” (кейинги
ўринларда жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят
филиали “Лизинг берувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида
2021 йил 08 апрель куни лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Лизинг
берувчи” бир дона “Planter D4” русумли 1 дона пневматик сеялкани “Лизинг
олувчи”нинг буюртмаси асосида “PROFMET SERVICE” масъулияти чекланган
жамиятидан ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит
маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизингга бериш, “Лизинг
олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик
қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш,
лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига
қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
2021 йил 14 апрелдаги техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан бир дона “Planter D4” русумли 1
дона пневматик сеялкани техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган.
Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги
оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан
9.826.126 сўм қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Рухсора Азизбек” фермер
хўжалигидан 9.826.126 сўм асосий қарз ва 1.179.120 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво
аризаси киритилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, жавобгардан 9.826.129 сўм асосий
қарз ва 1.179.120 сўм пеняни ундириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили
иштирокида кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
“Лизинг
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуннинг
23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб
қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида
лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб
қилишга ҳақли деб белгиланган.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг
даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори
тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан
шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг
тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ
бажарилганлиги, лизинг шартномаларига асосан лизинг объектлари жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг
олувчидан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни
талаб этишга ва тўлов кечиктирилганлиги учун шартномада кўрсатилган
неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақлидир.
Лизинг шартномаларининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг
даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори
тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан
шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг
тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Шартномага кўра, лизинг тўловлари жадвалда кўрсатилган муддат ва
миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Жавобгар томонидан
шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб
қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри
амалга оширилганлиги аниқланди.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг
1.179.120 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши сўралган пеняни
235.824 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар “Нурли соко” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 9.826.129 сўм
асосий қарз ва 235.824 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим
бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 300.000 сўм давлат божини
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ жавобгар “Нурли соко” масъулияти чекланган жамияти зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Рухсора Азизбек” фермер хўжалигидан даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 9.826.129 сўм асосий қарз ва
235.824 сўм пеня, олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Нурли соко” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
О.Эргашев