Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/4013 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "FAXRIY BARAKA SERVIS" MK
Source ID 1044828 Claim ID 3229613 PDF Hash bfd2b5b7ca92e2e1... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СК 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март Чирчиқ шаҳри 4-1102-2201/4013-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Чирчиқ шахар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар - “Faxriy Baraka Servis” БУШнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида суд биносида жавобгар ширкат раиси Б.Вома иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Чирчиқ шахар Давлат солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Faxriy Baraka Servis” БУШ томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2022 йил 27 ноябрь кунига қадар тақдим этмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси вакили судга маълумотнома йўллаб, “Faxriy Baraka Servis” БУШ фаолиятида даромад олиш кўзда тутилмаганлигини, БУШ фақатгина ишчи ва ходимлардан ушланадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўловчиси ҳисобланишини, ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этиб келганлигини маълум қилган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни аризачи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ширкат раиси ариза талабига эътироз билдириб, Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси маълумотида келтирилган важларни тасдиқлаб, ҳақиқатда БУШ фақатгина ишчи ва ходимлардан ушланадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўловчиси ҳисобланишини билдириб, аризани рад этишни сўради. Суд жавобгар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра, ариза талабини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК”)нинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. 1 СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт эканлиги қайд этилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар “Faxriy Baraka Servis” БУШ 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2022 йил 27 ноябрь кунига қадар тақдим этмаган. Шу боис, солиқ инспекцияси жавобгар “Faxriy Baraka Servis” БУШнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операциялари тўхтатиб турилиши ҳақида 2022 йил 25 октябрь куни хабарнома ва огоҳлантириш хати юборган. Бироқ, жавобгар “Faxriy Baraka Servis” БУШ огоҳлантирилганлигига қарамасдан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этмаган. Шу муносабат билан солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил 11 ноябрь куни қарор қабул қилиниб, унга кўра, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. СКнинг 111-моддасига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Мазкур модданинг 1-қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Аризачи томонидан асоссиз равишда судга ариза киритилганлиги, “Faxriy Baraka Servis” БУШ фаолиятида даромад олиш кўзда тутилмаганлиги, БУШ фақатгина ишчи ва ходимлардан ушланадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўловчиси ҳисобланиши, ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни жавобгар белгиланган муддатларда тақдим этиб келганлиги жавобгар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси вакилининг маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли ариза талаби рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонуннинг 9-моддаси, 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги маълум қилинган. 2 Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини рад этишни, шу билан бирга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинганлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Чирчиқ шахар Давлат солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. А.О.Хаитбоев 3