← Назад
Решение #634698 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | 2 | code_article | |
| аролик кодекси | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 март
4-1806-2301/314-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида,
М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили И.Хушвақов (2023 йил 2
мартдаги №РО-01/462-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» манфаатида жавобгар «Sokin diyor group
innavation» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар
“Абдурасул Бозор бобо набираси” МЧЖ ва «Шералиева Малика Баратовна»
хусусий корхонасига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни
гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТБ «Қишлоқ
қурилиш банки» манфаатида жавобгар – «Sokin diyor group innavation»
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “Абдурасул Бозор
бобо набираси” МЧЖ ва «Шералиева Малика Баратовна» хусусий корхонасига
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан 2 527 000 000
сўм асосий кредит қарзи ва фоизларини ундириш, ундирувни гаровдаги
мулкка қаратишни сўраган.
Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит
суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги
талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
жавобгарлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд мажлисида банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга
қурилиш моллари савдо фаолиятини ривожлантиришга айланма
маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилганлигини, лекин кредит олувчи
томонидан кредит тўловлари вақтида тўланмаганлиги сабабли, судга даъво
аоризаси берилганлигини, судга даъво аризаси берилгандан кейин ҳам
жавобгар томонидан кредит қарзлари тўламаганлигини маълум қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, АТБ
“Қишлоқ қурилиш банк” билан жавобгар «Sokin diyor group innavation»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 27 сентябрь куни 183сонли кредит шартномаси имзоланган ва тарафлар ўртасидаги кредит
шартномасига асосан банк жавобгарга қурилиш моллари савдо фаолиятини
ривожлантиришга айланма маблағларни тўлдириш учун 1 950 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига
илова қилинган график асосида кредит тўловларини тўлаш мажбуриятини
олган.
Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2021 йил 7 октябрь кунидаги
ипотека шартномасига асосан “Шералиева Малика Баратовна” хусусий
корхонасига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Янгиобод МФЙ,
Ватанпарвар кўчасида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 352,25 метр
кв., фойдаланиш майдони 580 метр кв., ер участкаси 550 метр кв. бўлган
“Умумий овқатланиш ошхонаси” биноси ҳамда “Абдурасул Бозор бобо
набираси” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
Чойдари МФЙ, Чойдари қишлоғида жойлашган “Иссиқхона” биносининг
умумий фойдаланиш майдони 3419,39 метр кв., литер 1, 2, 3, 4, 5, 10 лари ер
участкасига бўлган ҳуқуқи билан гаровга олинган.
Гаровдаги мулклар тарафлар ўртасидаги 27.10.2021 йилги ўзаро баҳолаш
далолатномасига кўра, “Абдурасул Бозор бобо набираси” МЧЖга тегишли
бўлган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Чойдари МФЙ, Чойдари
қишлоғида жойлашган “Иссиқхона” биносининг умумий фойдаланиш
майдони 3419,39 метр кв., литер 1, 2, 3, 4, 5, 10 лари 1 370 000 000 сўмга,
“Шералиева Малика Баратовна” хусусий корхонасига тегишли Қашқадарё
вилояти, Яккабоғ тумани, Янгиобод МФЙ, Ватанпарвар кўчасида жойлашган
умумий фойдаланиш майдони 352,25 метр кв., фойдаланиш майдони 580 метр
кв., ер участкаси 550 метр кв. бўлган “Умумий овқатланиш ошхонаси” биноси
1 067 000 000 сўмга баҳоланган.
Тўлов графиги кредит шартномасининг 2,2-бандига кўра, кредит 12 ой
муддатга, яъни 27.10.2021 йилдан 26.10.2022 йилгача ажратилиши
белгиланган.
Кредит шартномасининг 4.2-бандининг в-кичик бандига кўра, жавобгар
кредитдан бизнес-режада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиб, кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўловлар жадвалига мувофиқ тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Кредит олувчи томонидан кредит қазлари вақтида тўланмаганлиги
сабабли, банк томонидан кредит олувчига 2023 йилнинг 5 январь санасида
талабнома юборилган.
Кредит олувчи томонидан муддати ўтган кредит қарзларини тўлаш
чоралари кўрилмаганлиги сабабли, палата томонидан банк манфаатида судга
даъво аризаси берилган.
Судга даъво аризаси берилгандан кейин кредит олувчи томонидан кредит
қарзларини тўлаш чоралари кўрилмаган.
Банк вакили томонидан судга тақдим қилган маълумотномага кўра,
жавобгарнинг 02.03.2023 йил ҳолатига 161 342 000 сўм фоиз кредит қарзи,
1 950 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи борлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1-қисмига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ЎзР Олий суди Пленуми ва ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма
Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз
олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал
шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз
олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий
мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 2-қисмига кўра, агар гаров билан
таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас
бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга
қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин, қонунда белгиланган
ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ
ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда
реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон
онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда даъвогар вакилининг иш бўйича
берган кўрсатмаларини тинглаб, Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни, банк фойдасига
жавобгар «Sokin diyor group innavation» масъулияти чекланган жамиятининг
161 342 000 сўм фоиз кредит қарзи, 1 950 000 000 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзини ҳамда почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд
ҳаражатини ундиришни, ундирувни гародаги мулклар, “Шералиева Малика
Баратовна” хусусий корхонасига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ
тумани, Янгиобод МФЙ, Ватанпарвар кўчасида жойлашган умумий
фойдаланиш майдони 352,25 метр кв., фойдаланиш майдони 580 метр кв., ер
участкаси 550 метр кв. бўлган “Умумий овқатланиш ошхонаси” биноси ҳамда
“Абдурасул Бозор бобо набираси” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти,
Яккабоғ тумани, Чойдари МФЙ, Чойдари қишлоғида жойлашган “Иссиқхона”
биносининг умумий фойдаланиш майдони 3419,39 метр кв., литер 1, 2, 3, 4, 5,
10 ларига қаратишни, жавобгар «Sokin diyor group innavation» масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 50 540 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118,
176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд,
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» манфаатида киритган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» фойдасига жавобгар «Sokin diyor
group innavation» масъулияти чекланган жамиятининг 161 342 000 сўм фоиз
кредит қарзи, 1 950 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзини ҳамда
почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган “Шералиева Малика Баратовна” хусусий
корхонасига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Янгиобод МФЙ,
Ватанпарвар кўчасида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 352,25 метр
кв., фойдаланиш майдони 580 метр кв., ер участкаси 550 метр кв. бўлган
“Умумий овқатланиш ошхонаси” биноси ҳамда “Абдурасул Бозор бобо
набираси” МЧЖга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
Чойдари МФЙ, Чойдари қишлоғида жойлашган “Иссиқхона” биносининг
умумий фойдаланиш майдони 3419,39 метр кв., литер 1, 2, 3, 4, 5, 10 ларига
қаратилсин.
Жавобгар «Sokin diyor group innavation» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 50 540 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов