Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2201/2361 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JUMAYEV KAMOLIDDIN ZAYNIDDINOVICH" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Нурафшон шаҳар хокимияти
Source ID 1069839 Claim ID 2935258 PDF Hash d5d2ea4ebda584cf... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунинг 19-моддаси онунинг 19 law
Ушбу Кодекснинг 75-моддаси Ушбу Кодекс 75 code_article
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
збекистон Республикасининг Ер кодекси 86-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 86 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март 4-1104-2201/2361-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Эркинов котиблигида, даъвогар вакили К.Жумаев (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) ва жавобгар вакили А.Муқимов (судга тақдим этган 2023 йил 10 январдаги 1/1-3-сонли ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – ХХХ ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 401 835 000 сўм компенсация тўлови ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – ХХХ ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 401 835 000 сўм компенсация тўлови ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасини мазмунини тушунтириб, даъвогарнинг даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, мазкур 4-1104-2201/2361-сонли иқтисодий иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси марказининг 2023 йил 20 февралдаги №29/12(10759)16.1Z/2020-сонли суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат суд эксперти хулосаси судга тақдим қилинганлигини айтиб, суддан даъвони давлат суд эксперти хулосасидан келиб чиқиб қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, ХХХининг 2019 йил 18 ноябрдаги 330-ф-сонли фармойиши билан “ХХХ” фермер хўжалигига қисман кўп йиллик дарахтлари учун 276 863 364 сўм компенсация пули тўлаб берилганлигини, бироқ “ХХХ” фермер хўжалигига тегишли бино-иншоотлари 1 учун компенсация тўлови амалга оширилмаганлигини айтиб, ушбу ҳақидаги маълумотини судга тақдим этиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти Молия бошқармаси ҳамда “O`zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo`mitasi xuzuridagi kadastr agentligining” Тошкент вилояти бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини томонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддасига кўра қонунчиликда ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин. 2 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича ҳамда даъвогар, жавобгар вакилларининг кўрсатувларига кўра, “Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги реестр рақами 2602 бўлган 2015 йил 1 майдаги гувоҳномага асосан “ХХХ” фермер хўжалигининг асосий фаоляит тури мева, резавор етиштириш ва узумчилик бўлган. 2015 йил 30 декабрдаги “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги ТО 00044711-сонли гувоҳномага асосан “ХХХ” фермер хўжалигига белгиланган тартибда 12,29 Га. ер майдони 49 йилга муддатга ижарага берилган. Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг 2016 йил 16 апрелдаги 241-сонли қарорига кўра, “ХХХ” фермер хўжалигига тегишли қишлоқ хўажлигида фойдаланмайдиган 1 500 кв.м. ер майонида замонавий чорва молхонаси, омборхона, ишчилар учун дам олиш хонасига қурилишига рухсат берилган. Шундан сўнг, “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан рухсат берилган биноиншоотларни қуриб, 2016 йил 17 августда 1 500 кв.м. майдонга доимий фойдаланиш ҳуқуқи бўйича “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги ТО 0044857-сонли гувоҳнома берилган. Шу билан бирга, “Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги ТО 0159412-сонли гувоҳнома ҳам берилган бўлиб, ушбу гувоҳнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар реестрига 10182-сон билан киритилган бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга тегишли эканлиги кўрсатилган. Қолаверса, 11:12:19:03:03:0001:0001 рақамли (11:21:01:02:03:9525 рақамли) кадастр йиғма жилди ҳам шакллантирилган. Аммо, “ХХХ” фермер хўжалигининг ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 29 июндаги 496-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ХХХининг 2019 йил 18 ноябрдаги 330-Ф-сонли фармойиши қабул қилиниб, “ХХХ” фермер хўжалигига етказилган зарарни қисман 276 863 364 сўм қопланган. Шу билан бирга, “Кадастр Агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлимининг” 2022 йил 01 августдаги 127/3-сонли хатига кўра, Нурафшон шаҳар, Янгиобод МФЙ ҳудудига, аввалги Ўртачирчиқ тумани, Кончи МФЙ массивидаги, “ХХХ” фермер хўжалигига тегишли 12.29 гектар ер майдони 29 гектар ер майдони ХХХининг 2021 йил 26 майдаги 191-сонли қарорига асосан 2020 йил февралдан бекор қилинганлиги эътироф этилиб, давлат захирасига қайтарилган ва Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 16 апрелдаги 241-сонли қарори бекор қилинганлиги эътироф этилган. 3 Шундан сўнг, “ХХХ” фермер хўжалигига қонуний асосларда тегишли бўлган бино-иншоотлар учун компенсация пулини тўлаб беришни сўраб, ХХХлигига “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан ёзма мурожаатлар қилинган. Аммо, “ХХХ” фермер хўжалигига қонуний асосларда тегишли бўлган биноиншоотлар учун компенсация пули тўланмаганлиги, ХХХи ўринбосари Д.Муратовнинг 2022 йил 15 мартдаги жавоб хати ва суд муҳокамасида жавобгар вакилининг судга тақдим этган 2023 йил 13 мартдаги 1/7-86-сонли хати билан аниқланди. Шунингдек, ХХХи ўринбосари Д.Муратовнинг “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбарига тақдим этган 2022 йил 15 мартдаги жавоб хатида, “ХХХ” фермер хўжалигига тегишли кўчмас мол-мулк бино иншоотлари компенсация пулини тўлаб берилиши учун мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолда тегишли ҳужжатларни ХХХлигига тақдим қилишлигини тушунтирган. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ–336-сонли “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунинг 19-моддасида Давлат органининг мулкдорнинг молмулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Бунда етказилган зарарнинг ўрни эгалик қилувчига тўлиқ қопланиши керак. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлашга зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўла қопланмагунга қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган. Даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан, “Optimal Estimation” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 14 апрелда тузган №04/064сонли шартномасига асосан, Нурафшон шаҳри (аввалги Тўйтепа шаҳри), Кончи массивидаги “ХХХ” фермер хўжалигига ўз вақтида қонуний асосларда тегишли бўлган бино-иншоотларига етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида баҳолаш ишлари “Optimal Estimation” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиб, 2022 йил 14 апрелда тегишли ҳисоботини даъвогарга тақдим этган. Шундан сўнг, “Континент имкон баҳо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 20 июнда “ХХХ” фермер хўжалигига қонуний асосларда тегишли бўлган биноиншоотлари бўйича бозор қийматини баҳолаш тўғрисида тайёрланган №04/064-сонли ҳисобот” бўйича 2022 йил 14 апрелда №3063-сонли эксперт хулосаси олинган. Ушбу баҳолаш ҳисоботи ва эксперт хулосасига кўра, “ХХХ” фермер хўжалигига қонуний асосларда тегишли бўлган бино-иншоотларининг қийматини 1 401 835 000 сўм эканлигини кўрсатган. Аммо, суд муҳокамалари давомида, жавобгар ХХХлигининг баҳолаш экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ушбу иш бўйича суд экспертизаси тайинланиб, суд экспертизасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 4 Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Марказига топширилган. Суд экспертизасини ўтказиш жараёнида давлат экспертлари олдига низога алоқадор саволлар қўйилган, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан судга тақдим этган, “Optimal Estimation” МЧЖ томонидан тақдим қилинган 2022 йил 14 апрелдаги 04/064-сонли баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган нархлар қандай ёндашув ва асосларда шакллантирилганлиги ва “ХХХ” фермер хўжалиги тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Нурафшон (аввалги Тўйтепа шаҳри) шаҳри, Кончи маҳалласи (ҳозирги Нурафшон шаҳри, “Янгиобод” МФЙ) ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш (ферма) биносининг бозор қиймати қанчани (неча сўмни) ташкил қилиши каби саволлар қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси марказининг 2023 йил 20 февралдаги №29/12(10759)16.1Z/2020-сонли суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат суд эксперти хулосаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этилган. Мазкур суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат суд эксперти хулосасига кўра, “Optimal Estimation” МЧЖ томонидан тақдим қилинган 2022 йил 14 апрелдаги 04/064-сонли баҳолаш ҳисоботи кўрсатилган нархлар Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартларининг сарф-харажат ва таққослаш ёндашувлар асосида шакллантирилганлигини аммо илмий асосланмаганлигини деб ҳисобланишини ҳамда ягона миллий баҳолаш стандарти меъёрий ҳужжатларига мос келмайди деб баён қилинган. Шу билан бирга, Тошкент вилояти, Нурафшон (аввалги Тўйтепа шаҳри) шаҳри, кончи маҳалласи (ҳозирги Нурафшон шаҳри, “Янгиобод” МФЙ) ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш (ферма) биносининг экспертиза ўтказиш вақтида сарф харажатлар усулида аниқланган ва ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқининг таққослаш усулида экспертиза ўтказиш вақтидаги бозор баҳоси 1 263 947 766 сўмни ташкил этишлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ушбу Кодекснинг 75-моддасига кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Мазкур ҳолатда суд, ушбу иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси 5 Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 75-моддалари талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси марказининг 2023 йил 20 февралдаги №29/12(10759)16.1Z/2020-сонли суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат суд эксперти хулосасини инобатга олишни зарур деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, тараф вакилларининг тушунтиришлари судга тақдим этган ҳужжатларига кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг жавобгар – ХХХ ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 401 835 000 сўм компенсация тўлови 1 263 947 766 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 1 263 947 766 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини томонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14, 985моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 86-моддасини, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунинг 19-моддасини ҳамда 6 Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 75, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – ХХХияти ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 263 947 766 сўм компенсация тўлови ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 25 278 955,32 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 2 757 744,68 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 7