← Назад
Решение #634760 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| жалик процессуал кодекси | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| ИПК | 325 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 328 | — | law | |
| бундан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 327 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3051 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
12-1401/8832
2022 йил 13 март
12-1401/8832-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Рахмонов,
О.Халмирзаев,
Т.Аннаева
ва
Ш.Маҳмудовдан
иборат
таркибда,
М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиси
Р.Бабаджанов,
МЧЖ
таъсисчилари
Т.Нурмухамедов,
Т.Нурмухамедов, Ў.Нурмухамедовлар, “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган
жамияти вакили Т.Қурбонов (2022 йил 28 ноябрдаги 26-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўринбосарининг киритган протестни Олий
суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Бабаджанов
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Янгиер балиқ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ва МЧЖнинг
таъсисчиси Т.Нурмухамедовга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, улардан 24 фоиз улуши, яъни 58 га табиий кўл, 96 га сунъий кўл, 127 га
очиқ майдон ва 1 та коттеджни, балиқ чавоқлари етиштириш учун мавжуд
кўлдан тегишли қисмидан олинган даромаддан, МЧЖнинг мол-мулклари ва
асосий воситаларидан 24 фоиз улушни ажратиш, 100 000 000 сўм моддий
зарарни ундириш, 2007 йилдан даъво тақдим этилган кунга қадар дивиденддан
24 фоиз ажратиб беришни сўраган.
МЧЖ таъсисчилари Т.Нурмухамедов, Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова
ва Ў.Нурмухамедовлар қарши даъво аризаси бериб, даъвогарни жамият
иштирокчилари сафидан чиқаришни ва ундан 5 809 016 сўм моддий зарарни
ундиришни сўрашган.
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган, қарши даъво
қисман қаноатлантирилган. Даъвогар МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилиб,
ундан МЧЖга 530 016 сўм етказилган зарар ундирилган. Қарши даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
2
Даъвогар ушбу ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраб, Сирдарё вилоят иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилган.
Бироқ, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьясининг 2021 йил 21 январдаги ажрими билан ариза қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди 2014 йил
26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантиришни рад этишда
Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги жиноят
ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажримини инобатга олганлиги, бу ажрим
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2020 йил 28 январь куни бекор
қилиниб, жиноят иши кассация инстанцияси судига янгидан кўриш учун
юборилганлиги, шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг
2020 йил 19 мартдаги ажрими билан бекор қилинганлиги, шу сабабли 2020 йил
26 март куни Олий судга ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақида
ариза билан мурожаат қилганлиги, Олий суд томонидан биринчи инстанция
судига ариза бериш мумкинлиги тушунтирилиб, 2020 йил 2 апрель куни жавоб
хати берилганлиги, шундан сўнг 2020 йилнинг 18 апрель куни, яъни, ариза
бериш мумкин бўлган бир ойлик муддатда Сирдарё вилоят судига ариза билан
мурожаат қилганлиги, лекин ушбу суднинг 2020 йил 18 майдаги ажрими билан
муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома тақдим қилинмаганлиги ва суд ҳужжати
қонуний кучга кирганидан кейин уч йилдан сўнг берилган аризалар кўриб
чиқилмаслиги сабабли ариза иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилганлиги,
оқлов ҳукми 2020 йилда қабул қилинганлиги уч йиллик муддат бу ҳолатга
тадбиқ этилмаслигини инобатга олиб, ажрим устидан 2020 йил 26 май куни
кассация тартибида шикоят берганлиги, 2020 йил 8 июндаги жавоб хати билан
Олий суд томонидан суднинг ушбу ажрими устидан апелляция шикояти
берилиши тушунтирилганлиги, Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация
инстанциясининг 2020 йил 10 ноябрдаги қарори билан ажрим кучида
қолдирилганлиги, қарор ва ажримдан норози бўлиб, Олий судга мурожаат
қилганлиги, Олий суднинг 2020 йил 21 декабрдаги хатига асосан назорат
шикояти билан Олий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги,
суднинг 2021 йил 21 январдаги ажримида қонунний билмаслик ўтказиб
юборилган муддатни узрли деб топишга асос бўлмаслиги кўрсатилганлиги,
лекин қонунни билмаслиги оқибатида бузилган ҳуқуқлари тикланмасдан
қолаётганлиги, судга ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилганлиги, лекин бир
ойлик муддатни ўтказиб юбормаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ўтказиб
юборилган муддатлар суд томонидан узрли деб топилиши мумкинлиги, унинг
шу вақт оралиғида ҳеч қаерга мурожаат қилмасдан ўтирмаганлиги, айни шу
масалада судга мурожаат этганлиги, ҳуқуқий билими бўлмаганлиги учун
илтимоснома тақдим этиш кераклигини билмаганлиги суд томонидан нотўғри
12-1401/8832
3
талқин қилиниб, ариза қабул қилинмасдан қайтарилганлиги тўғрисидаги важлар
келтирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори билан
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
21 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2021 йил 12 июлдаги қарори билан
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
21 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан протест
киритилган.
12-1401/8832
Протестда мазкур иш юзасидан биринчи инстанция суди томонидан
2014 йил 26 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвони
қаноатлантиришни рад этишда Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг
2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажримини
инобатга олган ҳолда ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра жиноят
иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайан ҳаракатлар
содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир
этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийлиги тўғрисидаги
нормани қўллаганлиги, мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини
қабул қилишга асос бўлган Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг
2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажрими,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2020 йил 28 январда бекор
қилиниб, жиноят иши кассация инстанцияси судига янгидан кўриш учун
юборилган ва жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2020 йил
19 мартдаги ажрими билан бекор қилинган ҳамда Бабаджанов Раимберди
Тоштемир ўғлининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб
топилган ва реаблитация қилинганлиги,
кассация инстанцияси судининг
2021 йил 12 июлдаги қарори билан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими ва апелляция
инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келиниб, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги
ва бу асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлганлиги ҳақида важлар
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили протестни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчилари Т.Нурмухамедов,
Т.Нурмухамедов, Ў.Нурмухамедовлар протестни қаноатлантиришни рад
қилишни сўрадилар.
Суд
мажлисида
иштирок
қилган
МЧЖ
вакили
протестни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади.
Аниланишича, “Янгиер балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Р.Бабаджанов (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Янгиер балиқ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ва
МЧЖнинг таъсисчиси Т.Нурмухамедовга нисбатан даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, улардан 24 фоиз улуши, яъни 58 га табиий кўл, 96 га сунъий
кўл, 127 га очиқ майдон ва 1 та коттеджни, балиқ чавоқлари етиштириш учун
мавжуд кўлдан тегишли қисмидан олинган даромаддан, МЧЖнинг
мол-мулклари ва асосий воситаларидан 24 фоиз улушни ажратиш,
100 000 000 сўм моддий зарарни ундириш, 2007 йилдан даъво тақдим этилган
кунга қадар дивиденддан 24 фоиз ажратиб беришни сўраган.
МЧЖ таъсисчилари Т.Нурмухамедов, Т.Нурмухамедов, М.Нурмухамедова
ва Ў.Нурмухамедовлар қарши даъво аризаси бериб, даъвогарни жамият
иштирокчилари сафидан чиқаришни ва ундан 5 809 016 сўм моддий зарарни
ундиришни сўрашган.
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган, қарши даъво
қисман қаноатлантирилган. Даъвогар МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилиб,
ундан МЧЖга 530 016 сўм етказилган зарар ундирилган. Қарши даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар ушбу ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраб, Сирдарё вилоят иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
аризани қайтариш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Чунки, мазкур иш юзасидан биринчи инстанция суди томонидан 2014 йил
26 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантиришни
рад этишда Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил
25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги ажримини инобатга
олган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2020 йил 19 мартдаги
ажрими мазкур ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган Жиноят ишлари
бўйича Янгиер шаҳар судининг 2014 йил 25 июндаги жиноят ишини ҳаракатдан
тугатиш ҳақидаги ажрими бекор қилинган ҳамда Бабаджанов Раимберди
Тоштемир ўғлининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб
топилган ва реаблитация қилинган.
ИПК 325-моддасига мувофиқ, суд ўзи қабул қилган ҳамда қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
Ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра суд
ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум
бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
12-1401/8832
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўлади.
ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига кўра суд ҳужжати қонуний кучга
кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди,
бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар
бўйича берилган аризалар мустасно.
ИПК 327-моддасининг 4-бандида иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур
иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа
органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажримини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келиниб, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ва
бу асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Ушбу иш учун муҳим бўлган ҳолатларни инобатга олмасдан, кассация
инстанцияси суди суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 3051-моддасининг бешинчи қисмига асосан ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Шунинг учун, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ўринбосарининг протестини
қаноатлантиришни, Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими ва
апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори ва кассация
инстанцияси судининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорини бекор қилишни, “Янгиер
балиқ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Бабаджановнинг Сирдарё
вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 августдаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқиш учун
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўринбосарининг протести
қаноатлантирилсин.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 21 январдаги ажрими, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
12-1401/8832
6
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил
21 апрелдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 21 апрелдаги
қарори бекор қилинсин.
“Янгиер
балиқ”
масъулияти
чекланган
жамияти
таъсисчиси
Р.Бабаджановнинг Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 августдаги
ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги
аризаси кўриб чиқиш учун Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига юборилсин.
“Янгиер
балиқ”
масъулияти
чекланган
жамияти
таъсисчиси
Р.Бабаджановнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
12-1401/8832
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
С.Рахмонов
О.Халмирзаев
Т.Аннаева
Ш.Маҳмудов