← Назад
Решение #634771 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1107-2301/--------сонли иш
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси --------раислигида, судья ёрдамчиси ------------------------- котиблигида, -------------------------- даъвогар "------------------------------------" АЖ манфаатиданинг
жавобгар “-----------------------------” МЧЖ ҳисобидан 23 507 745 сўм асосий
қарз, 4 887 772 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили ----------------------- (06.03.2023 йилдаги ДА43-21/03-169сонли ишончнома асосида), прокурор ёрдамчиси Б.Бухаров, (жавобгар
вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“---------------------------------------” АЖ ----------------ва “------------------------” МЧЖ ўртасида ------------------------ юзасидан 160321-сонли шартнома
тузилган.
Ушбу шартнома шартларига мувофиқ даъвогар туташтирилган
тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб туриш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини
тўлаш, истеъмолчи (жавобгар) келгуси ҳисоб-китоб даврига у
бошланишидан олдин электр энергияси учун шартномавий ҳажми
нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш
назарда тутилган.
Даъвогар 01.02.2023 йилга қадар жавобгарга электр энергия
етказиб берганлиги бўйича ҳисоб-китоб қилиб, қарздорликни тўлаб
беришни, ушбу сумма тўланмаган тақдирда жавобгарга нисбатан даъво
қўзғатилиши ҳақида талабнома юборган. Жавобгар талабномани
жавобсиз қолдирган ва шу сабабли даъвогар манфаатида Оҳангарон
туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 23 507 745 сўм асосий қарз, 4 887 772 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар
томонидан қарздорлик сўндирилмаганлигини таъкидлаб, бу ҳақдаги
судга
тақдим
этиб,
суддан
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд, даъвогар вакилининг важларини ва прокурор ёрдамчисининг
даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 04.01.2021 йилда тарафлар
ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти юзасидан
160321-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар туташтирилган
тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб туриш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчи (жавобгар) келгуси
ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр энергияси учун
шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни
амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини
бажарган, яъни жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса шартномага асосан
олган мажбуриятини қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 01.02.2023 йил ҳолатида даъвогар олдидаги асосий
қарздорлиги миқдори 23 507 745 сўмни ташкил этиши тегишли иш
ҳужжатларида тўпланган материаллар, даъвогар томонидан суд
мажлисида тақдим этилган маълумотнома ва даъвогар вакилининг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли бўлиб ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши, жавобгардан
даъвогар фойдасига 23 507 745 сўм асосий қарз ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 3.12-банди талабларига кўра даъвогар
томонидан 4 887 772 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундириш
сўралган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.12-бандига асосан истеъмолчи ҳар бир
кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,1 фоизи миқдорида бироқ
жами кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши келишилган.
Мазкур ҳолатда 23 507 745 сўмлик электр энергияси
2022 йилнинг август-декабрь ойларида етказиб берилган бўлса-да, ушбу
қарздорлик 01.02.2023 йилга қадар тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш
ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
шунингдек
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 1 998 158 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклатилади.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 23 507 745 сўм асосий қарз, 1 998 158 сўм сўм пеня ва
30 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ
ундирилиши лозим бўлган 567 910 сўм давлат божи жавобгардан
ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 236, 261, 263, 468-478моддалари ва ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддалари қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-------------------------------” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “-------------------------------” АЖ фойдасига 23 507 745 сўм
асосий қарз, 1 998 158 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 567 910 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
------------------