Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/692 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент Ҳудудий элект тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Рустам замин файз фермер хўжалиги
Source ID 1132277 Claim ID 3194846 PDF Hash 2d0678399f4ef55e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1107-2301/---------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -------------раислигида, судья ёрдамчиси ------------------------- котиблигида, -----------------------и даъвогар "------------------------------" АЖ манфаатиданинг жавобгар “-----------------------” ФХ ҳисобидан 66 405 629 сўм асосий қарз, 22 417 677 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили -------------------- (06.03.2023 йилдаги ДА43-21/03-169-сонли ишончнома асосида), прокурор ёрдамчиси --------------------, (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “-----------------------” АЖ ------------------------------ ва “----------------------” ФХ ўртасида электр энергия таъминоти юзасидан 160632-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларига мувофиқ даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб туриш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини тўлаш, истеъмолчи (жавобгар) келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр энергияси учун шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилган. Даъвогар 01.02.2023 йилга қадар жавобгарга электр энергия етказиб берганлиги бўйича ҳисоб-китоб қилиб, қарздорликни тўлаб беришни, ушбу сумма тўланмаган тақдирда жавобгарга нисбатан даъво қўзғатилиши ҳақида талабнома юборган. Жавобгар талабномани жавобсиз қолдирган ва шу сабабли даъвогар манфаатида Оҳангарон туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 66 405 629 сўм асосий қарз, 22 417 677 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қисман қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман сўндирилганлигини, судга даъво тақдим қилингандан кейин 22 325 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини таъкидлаб, бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим этиб, суддан даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган. Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг важларини ҳамда прокурор ёрдамчисининг даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 18.07.2022 йилда тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти юзасидан 160632-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар туташтирилган мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчи (жавобгар) келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр энергияси учун шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, яъни жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса шартномага асосан олган мажбуриятини қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Жавобгарнинг 01.02.2023 йил ҳолатида даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги миқдори 66 405 629 сўмни ташкил этиши, шунингдек судга даъво тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан 22 325 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги ва суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарздорлиги 44 638 629 сўмни ташкил қилиши тегишли иш ҳужжатларида тўпланган материаллар, даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим этилган маълумотнома ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қисман асосли бўлиб ҳисобланади ва у қисман қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 44 638 629 сўм асосий қарз ундирилиши лозим. Шунингдек шартноманинг 3.12-банди талабларига кўра даъвогар томонидан 22 417 677 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.12-бандига асосан истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,1 фоизи миқдорида бироқ жами кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган. Мазкур ҳолатда 66 405 629 сўмлик электр энергияси 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида етказиб берилган бўлса-да, ушбу қарздорлик 01.02.2023 йилга қадар тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 5 644 478 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 44 638 629 сўм асосий қарз, 5 644 478 сўм сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган 1 776 466 сўм давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 236, 261, 263, 468-478моддалари ва ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “--------------------------” ФХ ҳисобидан: - даъвогар “---------------------------” АЖ фойдасига 44 638 629 сўм асосий қарз, 5 644 478 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 776 466 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. ----------------