Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/598 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHOX ASR MARKET масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINI TOSHKENT VILOYAT HUDUDIY BOSHQARMASI
Source ID 1119882 Claim ID 3151041 PDF Hash 52beb21d0e311a7b... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март 4-1104-2301/598-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари М.Абджалов (ХХХ вакили, судга тақдим этган ишончномаси асосида), А.Турғунбоев (“ХХХ” МЧЖ раҳбари, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан), И.Атаджанов (“ХХХ” МЧЖ муассиси, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан), Б.Юнусов (судга тақдим этган ишончномаси, 512-сонли ордери ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан), жавобгар вакили А.Абдумуталов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), ХХХ агентлиги вакили Б.Боймоқов (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Пискент тумани ҳокимлиги вакили З.Йўлдошев (Судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – “ХХХ” ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 63 627 300 сўм ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 63 627 300 сўм ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 90-бандига кўра, агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади ҳамда агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси 1 белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади деган қоидадан келиб чиқиб, “ХХХ” томонидан аукционга чиқарилган мол-мулкнинг томонлар ўртасида тузилган шартномадаги сотиб олиш суммасини шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўланганлигини инобатга олишини, Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги №DA 023591899-сонли Баённома шартларига асосан ҳам, жавобгар ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 63 627 300 сўмни ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талаби билан келишмаслигини билдириб, “ХХХ” томонидан аукционга чиқарилган мол-мулкнинг баҳоси томонлар ўртасидаги тузилган шартномадан келиб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, томонлар ўртасида тузилган шартномада сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади ҳамда агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади деган ўзаро шартлашилмаганлигини айтиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради. Пискент тумани ҳокимлиги вакили суд муҳокамасида қатнашиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби бўйича қонуний ва адоалтли қарор қабул қилишни сўради. ХХХ агентлигининг ишончли вакили видеоконференцалоқа режими орқали суд муҳокамасида иштирок этиб, жавобгарнинг кўрсатувлари ва тушунтиришларини қўллаб қувватлаб, даъвогарнинг даъво талаби билан келишмаслигини билдириб, “ХХХ” томонидан аукционга чиқарилган молмулкнинг баҳоси томонлар ўртасидаги тузилган шартномадан келиб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Тошкент вилояти Молия бошқармаси ва Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг 2 топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, ХХХ агентлиги Тошкент вилояти Бошқармасининг “Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активларини “EAuksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида” 2022 йил 6 сентябрда №196 и/ч-сонли бўйруғи чиқарилган. Ушбу асосга кўра, 2022 йил 7 ноябрда ўтказилган электрон онлайн аукционда лот:3279397 бўлган давлат активи, яъни Тошкент вилояти, Пискент тумани, Майлиобод МФЙ, А.Темур кўчаси, 119-уй манзили бўлган нотурар жой (маъмурий) биноси, электрон-онлайн аукционда ғолиб бўлган “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (СТИР 307 123 165) томонидан сотиб олинган. Объектни сотилган нархи 424 182 000 сўмни ташкил этган. 2022 йил 7 ноябрда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” №DA 23-591899 баённома расмийлаштирилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида, яъни сотувчи-ХХХ агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, харидор-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва балансда сақловчи-Пискент тумани ҳокимлиги иштирокида 2022 йил 15 ноябрда №628/22-А-сон билан рўйхатга олинган Тошкент вилояти, Пискент тумани, Майлиобод МФЙ, А.Темур кўчаси, 119-уй манзилида жойлашган нотурар жой (маъмурий) биносини давлат активини “E-Ijro Auksion” электрон савдо платформасига чиқариш орқали сотилиши бўйича олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, объектнинг сотиб олиш нархи 424 182 000 сўм этиб белгиланган. Харидор-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг шартноманинг 3.1банди “а” кичик бандига асосан шартнома имзолангунга қадар баҳоланган бошланғич қийматнинг 5 фоизи миқдорида, яъни 19 281 000 сўм миқдоридаги заклат пули сотиб олиш тўловларнинг бир қисми этиб белгиланган. 3 Шартноманинг 3.1-банди “б” кичик бандига асосан, сотиб олиш тўловларнинг қолган 404 901 000 сўмини Шартнома кучга киргандан бошлаб, уч ой ичида шартноманинг нинг 3.2-банди “в” кичик бандида кўрсатилган ҳисоб-рақами орқали тўловларни амалга оширилишига ўзаро келишишган. Даъвогар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида, яъни 2022 йил 22 ноябрдаги №660сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан 130 719 000 сўм ва 2022 йил 5 декабрдаги №122028-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан 274 182 000 сўм жами 404 901 000 сўм миқдорида қолган тўловни амалга ошириб, 2022 йил 7 ноябрда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” №DA 23-591899-сонли расмийлаштирилган баённоманинг 5-бандини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 90-банди талабларини тўлиқ равишда бажарганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Бунда, 2022 йил 7 ноябрда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” №DA 23-591899-сонли расмийлаштирилган баённоманинг 5бандида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 90-бандида агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олдисотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилиши кўрсатилган. Шунинг учун, суд муҳокамаси давомида жавобгар ва ХХХ агентлиги вакилининг даъвогарнинг даъво талаби бўйича ўзаро шартномада келишув мавжуд эмаслиги каби эътирози билан суд келишмайди. Қолаверса, 2022 йил 7 ноябрда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” №DA 23-591899-сонли расмийлаштирилган баённоманинг асосида томонлар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган низо бўйича мурожаат қилган бўлсада, Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилмаган. Ушбу ҳолатда, суд, харидор-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширсада, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда жавобгар томонидан чегирма берилмаганлиги боис, сотувчиХХХ агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилиши керак деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, 4 улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 63 627 300 сўмни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларнинг вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 10-бандига кўра, ХХХ агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, ХХХ агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинган. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ХХХ агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар бўлган ҳолатда даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод эмас деб ҳисоблайди ва ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклатишни лозим деб топади. Шунингдек, битта иш бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат суммаси ишни кўриб чиқувчи суд томонидан ундирилади. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) ўтказилиши лозим. Бинобарин, 2022 йил 7 ноябрда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” №DA 23-591899-сонли расмийлаштирилган баённомага, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 90-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 10банди ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. 5 Жавобгар – ХХХ агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 63 627 300 сўм ундирилсин; - ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 1 272 546 сўм давлат божи ундирилсин; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) 75 000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6