Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/610 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Хамкорбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бегойим болажонлари НТМ
Source ID 1050707 Claim ID 3184566 PDF Hash c0f82b2b9b5eca8c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2201/610-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – С.Умаралиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья – Ш. Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъати аъзолари Р.Сагатов, Т.Аннаева, Б.Убайдуллаев ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакили А.Маматқулов, АТБ “Микрокредитбанк” вакили А.Қодиров, “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси вакили У.Каримовнинг иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг жавобгарлар “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси, АТБ “Микрокредитбанк” ва Шаҳрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжоновичларга нисбатан “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ва АТБ “Микрокредитбанк” ўртасида тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Бош прокурор ўринбосари томонидан киритилган протестни иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Шаҳрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан 2020 йил 22 июнь куни тасдиқланган “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва АТБ “Микрокредитбанк” (бундан буён банк деб юритилади) ўртасида тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган ҳамда иш юзасидан хусусий ажрим чиқарилган. Андижон вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарорини, Андижон вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор протестни қувватлаб, судлар иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаганлиги, 2017 йил 6 ноябрда фуқаро А.Ахмедовга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган 651,65 кв.м. ер майдонида 0001-0011-литерлардан иборат жами 11 та бино иншоотлар мавжуд бўлганлиги, шундан, 0001-0002, 0008-0009-литерлар билан белгиланган 4 та бинолар рухсатли ва 0003-0007, 0010-0011-литерлар билан белгиланган 7 та бинолар рухсатсиз қурилган иморатлардан иборат бўлганлиги, 0008-0009литерлардаги эски маъмурий ва айвон бинолари 2018 йилда А.Ахмедов томонидан бузиб юборилганлиги, кадастр ҳужжатларида қайд этилган қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлар билан белгиланган биноиншоотлар кейинчалик 0008-литер билан белгиланган икки қаватли боғча биноси ва 0009-литер билан белгиланган ошхона биносидан иборат бўлиб, ушбу қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлардаги бино-иншоотлар 651,65 кв.м. ер майдонидан ташқарида қўшимча равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 698,35 кв.м. ер майдонида жойлашганлиги, қурилиши тугалланган икки қаватли боғча ва ошхона бино-иншоотларида қурилишмонтаж ишлари якунланганидан ва 2020 йил 24 апрелда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, муқаддам шакллантирилган кадастр ҳужжатига жами ер майдони 1 350 кв.м.дан иборатлиги белгиланганлиги, шунга кўра, эски кадастр ҳужжатидаги 0008-0009-литерларда жойлашган маъмурий бино билан айвон бузилиб кетганлиги сабабли олдин 0010-0011-литерлар билан белгиланган қурилиши тугалланган ва мулк ҳуқуқи вужудга келган икки қаватли боғча ва ошхона биноларига кетма-кетликни таъминлаш мақсадида 0008-0009-литер рақамлари берилганлиги, А.Ахмедовга тегишли бўлган Шаҳрихон тумани, Дўлан МФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган бино ўрнида боғча биносини ташкил қилишга туман ҳокимининг 2019 йил 14 июндаги 1486-сонли қарори билан рухсат берилганлиги, 0008-литердаги икки қаватли боғча биноси дастлаб тақиққа олинган 651,65 кв.м. ер майдонидан ташқарида жойлашганлиги, низоли боғча биноси 698,35 кв.м. ер майдонида алоҳида қурилганлиги судларнинг эътиборидан четда қолганлиги, “Ермулккадастр” давлат корхонаси Шаҳрихон туман филиали томонидан 7 та литерлардаги рухсатсиз қурилган ва мулк ҳуқуқи белгиланмаган бино-иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ таҳлил қилинмасдан туриб, нотариусга нотўғри маълумот тақдим этилганлиги, натижада эгалик ҳуқуқи белгиланган бино-иншоотлардан ташқари мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаган бино-иншоотлар ҳам гаровга қўйиб юборилишига сабаб бўлганлигини қайд этиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг ҳамда банкнинг вакиллари протестни қувватлашини маълум қилиб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Даъвогарнинг вакили протестга нисбатан эътироз билдириб, бинонинг 10 ва 11-литерларига гаровга қўювчининг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлганлиги, шунга кўра ушбу литерлар гаровга олинганлиги, биринчи ва апелляция инстанцияси суди судьялари ҳам объектни жойига чиқиб ўрганганликлари, ҳар иккала бино битта бино эканлиги ўз тасдиғини топганлиги, шунга кўра ушбу бинолар бошқа-бошқа бино эканлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмаслигини маълум қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, прокурорнинг фикрини ҳамда тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Шаҳрихон туман ҳокимининг 2017 йил 6 ноябрдаги 1573-сонли қарори билан фуқаро А.Ахмедовга Дўлан МФЙ ҳудудида 651,64 кв.м. ер майдонида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуришга рухсат берилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 14 январдаги 263-сонли қарори билан 1573-сонли қарорга ўзгартириш киритилиб, қарорнинг 2-банди 651,64 кв.м. ер майдонидаги эски маъмурий бино фуқаро А.Ахмедовга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилиши ҳақидаги таҳрирда ўқилиши белгиланган. Шунга асосан, бино-иншоотларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, 2018 йил 1 февралда 16/2164-тартиб рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан сўнг, туман ҳокимининг 2018 йил 31 июлдаги 1312-сонли қарори билан А.Ахмедов томонидан реконструкция қилинган 50 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси фойдаланишга қабул қилинган. Кейинчалик, А.Ахмедов томонидан 651,64 кв.м. ер майдонида жойлашган (0001-0002-литер) бино-иншоотлар жавобгарнинг устав фондига таъсисчилик улуши сифатида киритилиб, ушбу ўзгартиришлар 2018 йил 6 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан сўнг 0008-литер билан белгиланган маъмурий ва 0009-литердаги айвон бино-иншоотлар бузиб юборилганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома тузилган. “Ҳамкорбанк” АТБ Шаҳрихон филиали ва жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 26 мартдаги кредит шартномасига асосан жавобгарга 180 ой муддатга 450 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида шу куни тузилган ипотека шартномаси асосида Шаҳрихон тумани, Дўлан МФЙ ҳудудидаги умумий майдони 651,65 кв.м., қурилиш майдони 527,80 кв.м. бўлган (0001-0011-литер) 17 та хонадан иборат объектлар гаровга қўйилган. Шаҳрихон тумани ҳокимининг 2019 йил 14 июндаги 1486-сонли қарори билан А.Ахмедов томонидан қайд этилган манзилдаги 13,5 сотих ер майдонида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси қурилиши белгиланган. Қурилиши (реконструкция) тугалланган (0003-0009 литер) нотурар биноиншоотлари 2020 йил 24 мартда фойдаланишга қабул қилиниб, ушбу бино ва иншоотларга жавобгарнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган. Шунингдек, банк филиали томонидан 2020 йил 16 июндаги кредит шартномаси асосида “Doda Yuksalish Uyi” оилавий корхонасига 500 000 000 сўм кредит ажратилган. Мазкур кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2020 йил 16 июнда тузилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган юқорида қайд этилган манзилдаги 698,36 кв.м. ер майдонида жойлашган икки қаватли боғча биноси (0008-литер) гаровга қўйилган. Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1703-2101/405-сонли иш бўйича 2021 йил 5 июлда берилган ижро варақасига асосан банк фойдасига ундирув гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган 0008-литердаги икки қаватли қурилиш майдони 262,70 кв.м.дан иборат бўлган биноиншоотларга қаратиш белгиланган. Бундан норози бўлган даъвогар, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва банк ўртасида 2020 йил 16 июнда тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан. даъвони қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосасини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Хусусан, 2017 йил 6 ноябрда фуқаро А.Ахмедовга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган собиқ ширкат хўжалигига тегишли 651,65 кв.м. ер майдонида 0001-0011-литерлардан иборат жами 11 та бино-иншоотлар мавжуд бўлган. Шундан, 0001-0002, 0008-0009-литерлар билан белгиланган 4 та бинолар тегишли рухсат олган ҳолда ва 0003-0007, 0010-0011-литерлар билан белгиланган 7 та бинолар рухсатсиз қурилган иморатлардан иборат бўлган ҳамда 0008-0009-литерлардаги эски маъмурий ва айвон бинолари 2018 йилда А.Ахмедов томонидан бузиб юборилган. Шунингдек, кадастр ҳужжатларида қайд этилган қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлар билан белгиланган бино-иншоотлар кейинчалик 0008-литер билан белгиланган икки қаватли боғча биноси ва 0009-литер билан белгиланган ошхона биносидан иборат бўлиб, ушбу қурилиши тугалланмаган 0010-0011-литерлардаги бино-иншоотлар собиқ ширкат хўжалигига тегишли 651,65 кв.м. ер майдонидан ташқарида қўшимча равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 698,35 кв.м. ер майдонида жойлашган бўлган. Қурилиши тугалланган икки қаватли боғча ва ошхона биноиншоотларида қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан ва 2020 йил 24 апрелда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, муқаддам шакллантирилган кадастр ҳужжатида жами ер майдони 1 350 кв.м.дан иборатлиги белгиланган. Шунга кўра, аввалги кадастр ҳужжатида белгиланган 0008-0009литерларда жойлашган маъмурий бино ва айвон бузилиб ташланганлиги сабабли, олдин 0010-0011-литерлар билан белгиланган қурилиши тугалланган ва мулк ҳуқуқи вужудга келган икки қаватли боғча ва ошхона биноларига кетма-кетликни таъминлаш мақсадида 0008-0009-литер рақамлари берилган. Аммо, Шаҳрихон тумани, Дўлан МФЙ ҳудудида жойлашган А.Ахмедовга тегишли бўлган бўш турган бино (13,5 сотих) ўрнида боғча биносини ташкил қилишга туман ҳокимининг 2019 йил 14 июндаги 1486-сонли қарори билан рухсат берилганлиги, 0008-литердаги (муқаддам 0010-литер) икки қаватли боғча биноси дастлаб тақиққа олинган 651,65 кв.м. ер майдонидан ташқарида жойлашган ёки жойлашмаганлиги, низоли боғча биноси 698,35 кв.м. ер майдонида алоҳида қурилганлиги ёки бунинг акси эканлиги судлар томонидан ўрганилмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, Пленум қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Судлар 2019 йил 27 март кунги гаров шартномаси билан гаровга олинган қурилиши тугалланмаган 10 ифодали боғча биноси ва қурилиши тугалланмаган 11 ифодали ошхона биноси такроран 2020 йил 22 июнда 8, 9-ифодали икки қаватли қурилиши тугалланган мактабгача таълим муассасаси сифатида гаровга қўйилган деб ҳисоблаб, шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида барвақт хулосага келган. Қолаверса, жавобгарнинг апелляция ва кассация шикоятларида икки қаватли боғча биноси такроран гаровга қўйилмаганлиги, фақатгина 651,65 кв.м. ер майдонида жойлашган бино-иншоотларнинг қисми дастлаб гаровга қўйилганлиги, боғча биносига мулк ҳуқуқи 2020 йилда вужудга келганлиги, ер майдони 1 350 кв.м. бўлганидан кейин банкдан кредит олишда ушбу боғча биносини гаровга қўйганлиги, 2019 йилда мулк ҳуқуқи вужудга келмаган биноиншоотларни гаровга қўйиб бўлмаслиги қайд этилган бўлса-да, судлар томонидан жавобгарнинг ушбу важларига баҳо берилмаган. Холбуки, суд қарор қабул қилишда тарафларнинг иш юзасидан келтирган ҳар бир важини, унинг асосли ёхуд асоссизлиги ҳақидаги хулосани баён этган ҳолда муҳокама қилишга мажбур. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар аниқланмаган, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаган ҳамда қарорда баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмас. Бу эса, асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати протестни тўлиқ ва кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг ҳар бир 7 важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд ҳаражатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-304-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори бекор қилинсин. “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Бўстон туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов Т.Аннаева Б.Убайдуллаев Ш.Маҳмудов